Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманининг «Маданият» МФЙ ҳудудидаги газ узатиш қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур таъмирлаш ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида, 25 октябрь куни «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги жами 650 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
Изоҳ (0)