• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ Қаршида тез ёрдам машинасининг кечиккани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастурида берилган лавҳа асосида ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида тез ёрдам чақирувга кечикиб келгани ва шифокорлар калтакланган ҳақида хабарлар тарқалган.

    Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари бу ҳолатни ўрганиб, вазият юзасидан аввал ҳам маълумот берган эди. Тез ёрдамнинг кечиккани ҳақидаги фикр-мулоҳазалар бўйича яна бир марта вазият ўрганиб чиқилган.

    Жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 08:28 да республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси чақирувлар марказига Қарши шаҳри Депо кўчаси 28-уйга чақирув бўлган. Қўнғироқ қилган киши 1967 йилда туғилган фуқаро Г.Ш. ҳушсиз эканлигини маълум қилган.

    Чақирувга тез тиббий ёрдам бригадаси Hyundai автомашинасида соат 08:36 да юборилган. Бригада аъзолари берилган манзилга соат 08:42 да етиб келган.

    Бригада машина станциядан юборилганидан хонадонга етиб боргунича ўтган вақт 6 дақиқани ташкил этган. Автомашина неча дақиқада етиб борганлигини исботлаш учун у юрган йўлдаги чорраҳаларда ўрнатилган видеокамералар тасвирларини кузатиш кифоя, дейилади вазирлик изоҳида.

    Манзилда тез тиббий ёрдам ходимлари шахсиятга тегадиган ҳақоратли гаплар билан кутиб олинган ва улар биологик ўлим чақирувдан анча олдин қайд этилганини билдирганларидан сўнг аёвсиз калтакланган.

    Тез тиббий ёрдам навбатчи шифокори ва фелдшер ўзлари борган автомашинада республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Қарши филиалига олиб келинган, мутахассислар кўриги ва стандарт текширувлардан кейин нейрохирургия бўлимига даволаниш учун ётқизилган. Ички ишлар ходимларига хабар берилган.

    Вазирлик томонидан таъкидланишича, соат 08:28 дан 08:42 гача мазкур манзилдан 103 телефони рақамига ҳар хил мобил рақамлардан уч марта қўпол ва таҳдидли муомала билан қилинган қўнғироқларни диспетчерлар қабул қилган ва манзилга аллақачон тез тиббий ёрдам бригадаси юборилганлигини билдирган.

    Шу куни соат 09:01 да мазкур манзилга асоссиз равишда яна тез тиббий ёрдам бригадаси сўралган.

    Бу вақтда диспетчерлар дастлабки чақирувга борган шифокор ва фелдшерга чақирув берилган фуқаронинг қариндошлари томонидан тажовуз қилинганлигини, чақирув берилган фуқаро вафот этганлигини билган ва ички ишлар ходимларига хабар берган.

    09:01 даги мурожаат бўйича соат 09:02 да ўша хонадонга бошқа тез тиббий ёрдам бригадаси Hyundai автомашинасида йўналишдан жўнатилган. Бригада соат 09:08 да манзилга борган. Аммо шифокорга марҳумнинг яқинлари унинг шифохонага олиб кетилганлигини билдирган.

    Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қарши филиалига марҳум Г.Ш. қариндошлари томонидан шахсий машинада шу куни тахминан соат 09:05 да олиб келинган ва тўғри реанимация бўлимига чиқарилган. Филиал реанимация бўлими шифокорлари томонидан тўлиқ текширув ўтказилган ва ўлим тахминан бир соат аввал содир бўлганлиги қариндошларига билдирилган, ички ишлар бўлимига хабар берилган.

    Вазирликнинг қайд этишича, мазкур ҳолатда тез тиббий ёрдам ходимлари ўз бурчларини тўлиқ адо этган. Телеканал орқали берилган лавҳа асосида ижтимоий тармоқларда марҳумнинг яқинлари томонидан айтилган тез ёрдамнинг кечиккани ҳақидаги даъволар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ўзларини оқлаш учун ўйлаб топилган важ, деб якунланади вазирлик муносабати.

    22.10.2019, 22:10   Изоҳ (0)   15592
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали 113,2 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

    22.10.2019, 21:45

    Ўзбекистон ва ЕОИИ: иқтисодий муносабатлар рақамларда

    22.10.2019, 21:15

    Москвада Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов ўртасида учрашув бўлиб ўтди

    22.10.2019, 21:06

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарат штати делегациясини қабул қилди

    22.10.2019, 20:59

    Бош прокуратура Президент девони собиқ ходимининг жиноий иши юзасидан тарқалган хабарга аниқлик киритди

    22.10.2019, 20:44

    Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов: «Ҳар бир инвесторга ўзим кафил бўляпман»

    22.10.2019, 20:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.