«Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни қайта ташкил этишдан пайдо бўлган Uzbekistan Airports’га Равшан Исмоилов раҳбар бўлди, деб хабар бермоқда Spot.
Равшан Исмоилов бундан аввал «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тизимида ишлаган, хусусан, компаниянинг Калилинграддаги ваколатхонасини бошқарган, МАК тижорат бўлими директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси миллий авиациясини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида«ги фармонига кўра «Ўзбекистон ҳаво йўллари» қайта ташкил этилиши ва ва бир-биридан мустақил компанияларга ажратилиши белгиланганди.
Улардан бири Uzbekistan Airports бўлиб, у аэропортлар учун жавобгар бўлади. Булар жумласига уларни узоқ муддатли ривожлантириш стартегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, аэропотдаги авиаташувларнинг йўловчиларга юқори даражада хизмат курсатишини таъминлаш, улар учун барча қулай шарт шароитларни яратиш ва бошқалар киради.
Изоҳ (0)