• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги бозорда қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 100 га яқини «синди». Мутасаддилар шаҳарсозлик меъёрларини рўкач қилмоқда

    Қарши шаҳрида жойлашган «Нақшаб дарвозаси» деҳқон бозорида фаолият юритувчи 150 дан ортиқ тадбиркорнинг 100 га яқини банкрот бўлиб, тадбиркорликдан воз кечди. Бу ҳақда улар «Дарё»га мурожаатида маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорлар шикоятини ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири «Нақшаб дарвозаси» бозорида бўлди.

    — Тадбиркор даромад топиш илинжида бозорга киради. Бозорнинг барча имкониятлари шу учун хизмат қилиши керак, — дейди бозорда савдо қилувчи тадбиркор Малоҳат Қосимова. — Аммо биз қайта таъмирланган бозоримиз ва унинг ичдаги ҳашаматли дўконимизга тикилиб ўтиришимиз керак экан. Энг ёмони, бозор ҳудудидаги дўконларга умуман харидор кирмаяпти. Шу боисдан ҳам харидорларни жалб қилиш мақсадида дўконимизнинг кўчага қараган томонидан лойиҳа талабларига жавоб берувчи эшик очишни талаб қилаяпмиз. Аммо раҳбарият «бу шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайди» деб рухсат бермаяпти.

    Малоҳат Қосимова.

    Малоҳат Қосимова.
    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳар ҳокимининг 2018 йил июль ойидаги қарорига кўра, «Нақшаб дарвозаси» деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидан тадбиркор Малоҳат Қосимова эгалигига берилган дўкон шаҳарнинг марказий кўчаси — Ислом Каримов кўчасига қараган.

    — Бу кўча асосий кўча, шаҳарга келган меҳмонларнинг кўзи тушадиган жой деб кўча томондан эшик очишимизга рухсат беришмаяпти, — дейди яна бир тадбиркор Рустам Аметов. — Бир йилда бир ёки икки марта келадиган меҳмонни деб, йиллаб ишлолмай ўтирмаймиз-ку? Қолаверса, кўчанинг нарига томонидаги дўкон эгаларининг эшиги ҳам кўча томонда жойлашган. Келган меҳмон кўчанинг бир томонига қараб, иккинчи томонига қарамайдими? Қани бу ерда мантиқ?Малоҳат Қосимованинг маълумот беришича, бозор ишга тушгач у савдо жонланишини кўзлаб дўконнинг кўчага қараган томонидан эшик очади ва кунлик савдони 1,5 миллион сўмга етказади. Тадбиркорнинг айтишича, дўкон эшиги мажбурий тартибда ёпиб ташлангач, айни кундаги кунлик даромади 100-150 минг сўмни ташкил этмоқда.

    — Бизга даромад керак, — дейди Малоҳат Қосимова. — Даромад бўлмаса, савдо юришмаса қандай қилиб солиқ тўлаймиз? Қандай қилиб оила боқамиз? Шуни инобатга олиб, тадбиркорлар учун енгиллик яратишни сўраяпмиз. Кўча томондан лойиҳа талабларига жавоб берувчи электрон эшик очсак, бунинг шаҳарсозликка қандай зарари бор? Шуни тушунмаяпмиз.

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорларнинг маълумот беришича, дўкони кўчага қараган 30 нафарга яқин тадбиркор шундай талаб қўймоқда.

    — Бозор фаолиятини бошлаган куни дўконимни очиб савдони бошлагандим, аммо тез орада ёпдим, — дейди яна бир тадбиркор Акмал Раҳмонов. — Боиси, дўконим тупик жойда жойлашиб қолган. Дўконга кириш йўлак орқали бўлгани учун харидорларга ноқулай бўляпти. Савдо қилолмаяпман. Икки йилдан бери солиқларни тўлаб келаман-у, аммо ишлолмаяпман. Мен учун кўча томондан эшик очиш қулай. Ўшанда савдо қила олишим мумкин.

    Қаҳрамон Эшмуродов.

    Қаҳрамон Эшмуродов.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор Қаҳрамон Эшмуродовнинг маълум қилишича, бозордаги 27 савдо дўконидан атиги 5 таси ишлаяпти.

    — 5 та дўкон бозорнинг кириш қисмида бўлгани боис, амал-тақал қилиб ишлаяпти, — дейди Қаҳрамон Эшмуродов. — Қолган 22 та дўкон чекка ҳудудда бўлгани сабаб умуман савдо қилолмаяпти.

    Тадбиркорларнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, бозор раҳбарияти бозор ичкарисига ноқонуний кириб, йўлакда савдо қилувчиларни қўллаб-қувватламоқда.

    Фото: «Дарё»

    — Сабаби улардан олаётган кунлик нақд пул бозоркомнинг чўнтагини қаппайтирмоқда, — дейди тадбиркорлар. — Буни ҳеч ким сўрамаяпти. Нега энди қонунуний фаолият юритувчи тадбиркорлар азият чекиши, бозорнинг олди эшиги ёнидаги йўлакларда ноқонуний савдо қилаётган сотувчиларнинг ошиғи олчи бўлиши керак?

    Тадбиркор Малоҳат Қосимованинг айтишича, айни кунда ишлаётган дўконининг кўчага қараган томонидан электрон эшик очиш учун Қарши шаҳридаги рухсат берувчи ташкилотларнинг барчасидан розилик олинган. Аммо бунга Қашқадарё вилоят қурилиш бош бошқармаси ижозат бермаяпти. Бу муаммони ечиш учун кўплаб ташкилотларга мурожаат қилинган. Аммо ҳалигача натижа йўқ.

    — Ҳатто Қурилиш вазирига ҳам бордим, — дейди Малоҳат Қосимова. — Вазирликдаги мутахассислар лойиҳада электрон эшик очиш кўрсатилмаган бўлса-да, тадбиркор ўз имкониятидан келиб чиқиб лойиҳага ўзгартириш киритиши мумкинлигини айтишди. Яъни, савдони ривожлантириш учун кўча томондан электрон эшик очишга рухсат берилар экан.

    Тадбиркорларнинг маълум қилишича, Қарши шаҳар ҳокими бозорнинг кўча томонига қараган қисмидан дўкон учун эшик очишга рухсат берган пайт, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев буни кўргач, кўча томондаги эшикларни ёпишни буюрган.

    Тадбиркорларнинг қўшимча қилишича, бозор раҳбарияти тадбиркорлар билан аввалдан инфратузилма учун пул олмасликка келишган бўлса-да, бугунги кунда келишувни бекор қилиб, инфратузилма учун пул талаб қилмоқда.

    Барно Ашурова.

    Барно Ашурова.
    Фото: «Дарё»

    — Бозор раҳбарияти бизга шароит яратиб бермаган бўлса-да, тадбиркорлар қурган бозорга эгалик қилаяпти, — дейди бозорда савдо қилувчи тадбиркор Барно Ашурова. — Ҳатто биз учун қулай имкониятни яратиб бермасдан, шаҳарсозлик меъёрларни рўкач қилмоқда. Боз устига ўзимиз қурган бозордан инфратузилма учун пул тўлашимизни талаб қилаяпти.

    Тадбиркорларнинг айтишича, «Нақшаб дарвозаси» озиқ-овқат деҳқон бозорининг айни кундаги кўриниши тадбиркорлар маблағига бунёд этилган. Қурилиш ишлари 2016 йил бошланган бўлиб, 2018 йил март ойида фойдаланишга топширилган.

    Рустам Аметов.

    Рустам Аметов.
    Фото: «Дарё»

    — Бозорда 150 дан ортиқ тадбиркор бор эди, — дейди Рустам Аметов. — Бугунги кунга келиб улардан 39 нафари қолди. Кеча яна бир тадбиркор дўконини ташлаб кетди. Демак, шундай катта бозорда 38 та дўкон ишлаяпти.

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорларнинг маълумот беришича, айни кунда бозор раҳбарияти ва тадбиркорлар ўртасида инфратузилмага пул тўлаш-тўламаслик борасида муаммо юзага келган. Бозор раҳбарияти инфратузилма учун пул тўла деса, тадбиркор «мен учун ҳеч қандай иш қилиб бермаган бўлсанг, нега инфратузилма учун пул тўлайман» деган саволни кўндаланг қўяди.

    — Инфратузилма учун тўлов шундан иборатки, бозор раҳбарияти тадбиркорларга 13 турдаги хизмат турини кўрсатиши керак, — дейди Рустам Аметов. — Ўшанда биз инфратузилма учун дўконимизнинг ҳар бир квадрат метри учун 10 минг сўмдан пул тўласак арзийди. Ҳолбуки, нафақат дўконимиз, бозор ичкариси ҳам бизнинг маблағларимиз эвазига қурилган. Қолаверса, чиқинди ва электр учун ўзимиз пул тўласак. Ичимлик сувини ўз маблағимиз эвазига тортиб келган бўлсак. Бозор раҳбарияти биз учун ҳеч нарса қилиб бермади-ку? Инфратузилма учун пул тўла дейишга виждони қийналмасмикин?

    «Дарё» мухбири тадбиркорлар иддаоси қай даражада ҳақли эканлигини билиш мақсадида бозорком Алишер Расулов билан боғланди. Мухбир саволини эшитган бозорком жавоб бериш ўрнига телефонни ўчирди. Бозоркомга қайта уланиш имкони бўлмади. Саволлар эса очиқ қолди.

    20.10.2019, 18:51   Изоҳ (0)   27186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик депутат МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Доимий комиссияси раиси этиб сайланди

    20.10.2019, 17:50

    Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди

    20.10.2019, 16:10

    Андижондаги халқаро форумда 250 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди

    20.10.2019, 15:48

    Шавкат Мирзиёев Туркия газетаси учун мақола ёзди

    20.10.2019, 14:47

    Наманганда тиббиёт ходимларини ҳақоратлаган шахслардан бири 5, иккинчи 7 суткага қамалди

    20.10.2019, 14:08

    Туркияда тўққиз ой ичида 70 га яқин ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    20.10.2019, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.