Россиянинг Красноярск ўлкасида «Сисим» компанияси бош директори Максим Ковалков қўлга олинди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Мазкур компанияга дамба ўпирилиши юз берган олтин кони тегишли бўлган.
Ўпирилиш ва ишчилар ётоқхонасини сув босиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 14 киши касалхонага ётқизилди, 6 киши қидирилмоқда.
Маълумотларга кўра, компания бош директори билан бирга участка бошлиғи ва кон устаси ҳам қўлга олинган. Улар тергов бўлинмасига олиб кетилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Красноярск ўлкасида 21 октябрь дамба ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)