Австралиянинг Qantas авиакомпаниясига тегишли Boeing 787-9 самолёти ҳавода қўнишсиз 19 соат 16 дақиқа парвозда бўлиб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда 20 октябрь, якшанба куни авиакомпания сайтида хабар берилган.
Нью-Йоркдан Сиднейга илк тўғридан-тўғри авиарейсни амалга оширган ҳаво кемаси Kingsford Smith аэропортида муваффақиятли қўнди. Унинг бортида 49 нафар йўловчи бўлган.
Синов тариқасидаги парвозни амалга оширишдан кўзда тутилган мақсад кўп соатли учишнинг йўловчи ва экипаж аъзолари саломатлигига таъсири ҳақида маълумот йиғишдан иборат эди.
Мазкур рейс Singapore Airlines авиакомпаниясига тегишли рекордни янгилади: олдинроқ мазкур авиакомпания самолёти бажарган қўнишсиз рейс 18 соат ва 50 дақиқага чўзилганди.
Изоҳ (0)