«Тошшаҳартрансхизмат» ОАВларда ҳайдовчи ва чиптачиларнинг қўпол муомаласи, автобус салонида санитария талабларига амал қилмаслик, йўл ҳақига қайтим бермаслик ва автосаройлардаги бир қатор ҳолатлар танқид остига олинганига муносабат билдирди.
Айтиш лозимки, бугун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ фаолиятидаги бу каби муаммо ва камчиликлар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган эмас. Шу боис ҳам жамият раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ана шундай илдиз отган иллатларга барҳам беришга қаратилган.Қайд этилишича, бундай кескин чораларни давом эттирилиш билан бирга, муаммоларга объектив баҳо берилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.Масалан, йил бошидан шу кунга қадар белгиланган талабларга зид хатти-ҳаракат қилгани учун 833 нафар ҳайдовчи ва чиптачига нисабатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. 62 нафар ҳайдовчи ва чиптачи билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, ишдан бўшатилган.
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати
Изоҳ (0)