Тармоқларда Тошкентнинг Яшнобод тумани аҳолиси Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов Махтумқули кўчасидан 22-авиашаҳарчага алоҳида ўзи учун кириш йўлини очмоқчилигидан норозилиги тасвирланган видео тарқалди.
«Депутат Дусов Махтумқули кўчасидан 22-авиашаҳарчага кириш учун ўзига мўлжаллаб алоҳида йўл очмоқчи. У 30-сонли турар жой биносининг биринчи қаватини офис қилиб олган. Аҳолининг барчаси ушбу кириш йўлига қарши. У ерда жойлашган болалар майдончасига ҳам зарар етган. Барча масъул шахслар жим. Ҳамма ишлар аҳолининг розилиги олинмасдан қилиняпти», — дейди фуқаролардан бири.
15 октябрь куни олинган видеодан кўриш мумкинки, депутат Дусов «ЗиЛ» машинасига ортилган ниманидир ўзи кўрсатган жойга ҳайдашни буюрмоқда. Бунга қаршилик кўрсатаётган аҳолига эса депутат қизиққонлик билан қўпол жавоб қайтармоқда.
Мавзуга доир: Алишер Қодиров: Депутат Кабул Дусовнинг аёллар ва ёшлар масаласига оид шахсий фикрларини қоралайман
Аввалроқ, Кабул Дусов аёлларнинг сиёсатга аралашуви мамлакат парокандалигига олиб келишини айтгани билан шов-шувларга сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)