Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

15 октябрь куни Фарғона-Москва йўналиши бўйича учаётган (HY-627 рейс) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга тегишли самолёт Ўзбекистон фуқароси А.О.нинг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли Самара шаҳри «Курумоч» аэропортига фавқулодда қўнгани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон фуқароси 6-сон Самара шаҳар касалхонасига жойлаштирилган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг соғлиғи барқарорлашган ва яқин кунларда унга рухсат берилади.

Самолёт эса Москвага учиб, «Внуково» аэропортига бир ярим соат кечикиш билан муваффақиятли қўнган.

Қайд этилишича, бош консулхона мазкур вазиятни ўз назоратига олди ҳамда тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатди.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон, Киров вилояти, Марий Эл, Мордовия, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон, Удмуртия, Улянов вилояти, Чувашия) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди