Самарқанддаги боғча фаолияти оммавий заҳарланишдан сўнг тўхтатилганига қарамай ишашда давом этгани юзасидан Бош прокуратура баёнот берди.
Самарқанд шаҳрининг 80, 98 ҳамда 106-сонли мактабгача таълим ташкилотларида 11 октябрь куни 12 нафар тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳамда шу жараёнда вилоят ДСЭНМ томонидан қайд этилган МТТ фаолиятлари вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилган.
14 октябрь куни «Севимли» телеканали орқали эфирга узатилган кўрсатувда юқоридаги МТТларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлигига қарамасдан ишлаётганлиги танқид қилинган. Бу маълумотлар ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам ушбу МТТлар 12 октябрь куни қисман болаларни қабул қилиб, фаолият юритгани аниқланган.
Хусусан, шаҳар ДСЭНМ томонидан 98 ва 106-сонли МТТлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги қарорлари, кечикиб МТТ раҳбарларига тақдим қилинганлиги сабабли қисман фаолият юритган.
Хабарда айтилишича, юқоридагиларга кўра Самарқанд шаҳар прокурори томонидан вилоят ДСЭНМ бош шифокори ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи номига 2 та тақдимнома киритилди.
Изоҳ (0)