Ҳукумат қарори билан Камолиддин Талипов Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Лавозимга тайинлангунига қадар Камолиддин Талипов Silk capital АЖ кузатув кенгашининг раиси бўлиб ишлаган. Турли йилларда қимматбаҳо қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори ҳамда Марказий банкнинг турли лавозимларида фаолият юритган.
Камолиддин Талипов Япониянинг Токио шаҳридаги Миллий сиёсий тадқиқотлар институти ва Тошкент Банк-молия академияси магистратурасини ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, агентлик Президентнинг 2019 йил 2 августдаги қарори билан ташкил этилган.
Изоҳ (0)