Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг 16 октябрдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
- 1 та олтин танга нархи – 14 500 000 сўм (ўтган ҳафтага нисбатан ўзгариш йўқ);
- 1 та кумуш танга нархи – 334 000 сўмни ташкил этди (ўтган ҳафта — 331 000 сўм).
Аввалроқ, Ўзбекистондаги банкларда кумуш танга қолмагани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
Изоҳ (0)