Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партия Марказий Кенгаши томонидан 15 октябрь куни «Ташқи меҳнат миграциясининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг хабар беришича, унда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги ижроси танқидий кўриб чиқилди, соҳадаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, давра суҳбатида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро тажриба, соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилди.
Йиғилиш иштирокчилари ташқи меҳнат миграциясининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш таклифини билдирди.
Изоҳ (0)