• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ангор тумани ХТБ тумандаги 19-мактабда дарслар 4 смена ўтилаётгани ҳақидаги хабарга раддия берди

    Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги 19-умумтаълим мактабида синф хоналари етишмаслиги сабабли дарслар 4-смена ўтилаётгани ҳақида «Дарё» мухбири Наргиза Раҳматуллаева томонидан хабар берилган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ангор тумани Халқ таълими бўлими мазкур хабарга ўз муносабатини билдирди.

    Раддияда айтилишича, «Дарё» мухбири томонидан берилган хабар тафсилотлари мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган ва журналистнинг берган маълумоти ўз тасдиғини топмаган.

    Мактаб ҳақиқатан ҳам 1994 йил қурилган. Бинонинг қуввати 320 ўринли бўлиб, ҳозирги кунда 28 та синфда 576 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Мактаб 2019 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан 859 миллион сўмга капитал таъмирланди, дейилади ХТБ раддиясида.

    Туман ХТБ томонидан таъкидланишича, мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ғулом Хурсанов «Дарё» журналисти билан бўлган суҳбатда «Мактабимизда 4 сменада дарслар ўтилади», — деган маълумотни бермаганлиги маълум бўлган.

    Мактабнинг қувватидан келиб чиқиб, агар зарурат туғилса, 640 нафар ўқувчини тўлиқ икки навбатда қабул қилиш имконияти мавжуд бўлган ҳолда журналист Наргиза Раҳматуллаева қандай манбага асосланиб, 4 сменада ўқитиляпти деган маълумот берганлиги ноаниқ бўлиб қолмоқда, дейилади раддияда.

    Қайд этилишича, мактаб биносида жами 19 та хона мавжуд бўлиб, шулардан 13 таси синфхона ҳисобланади. Ўқув йили бошида битта синфга хона етишмовчилиги ҳамда жиҳозлар тўлиқ етиб келмаганлиги сабабли фақатгина иккита (4 «А» ва «Б») синф 3 сменада ўқитилган. Ҳозирги кунда мактабдаги ўқитувчилар учун ажратилган хона маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари хонасига кўчирилди ва синфлар тўлиқ 2 сменага жойлаштирилди. Ҳозир дарслар тўлиқ 2 сменада ўқитилмоқда.

    ХТБ томонидан қайд этилишича, туман халқ таълими бўлими мудири Н.Мамадиёровнинг 19-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари 4 навбатда ўқиётганлиги ҳақида мутлақо маълумот бермаганлиги аниқланган.

    Бироқ «Дарё» ихтиёрида дарсларнинг тўрт сменада ташкил этилганлигига хона етишмаслиги сабаб бўлгани ҳақидаги аудиоёзув бор.

    Бундан ташқари, журналист Наргиза Раҳматуллаеванинг маълумотига кўра, технология ва атрофимиздаги олам фанлари кабинетларда эмас, ташқарида ўтилмоқда дейилган. Бу маълумот ҳам ўз тасдиғини топмади. Мактаб технология фани ўқув жиҳозлари билан таъминланмаган. Аммо, технология ва атрофимиздаги олам дарсларини тақвимий-мавзуий режага кўра мактаб ҳовлисида, табиат билан боғлаб ўтиш ва атроф билан таништириш белгиланган, дейилади раддияда.

    «Дарё» журналистининг мактаб директори ўринбосари Ғулом Хурсанов билан суҳбати аудиоёзувида директор ўринбосари яна 180 ўринли қўшимча бино бўлса, ўқувчилар тўлиқ икки сменага жойлашишини айтган. Ғулом Хурсанов соат 13:05 да бошланадиган сменага синфхоналарни бўшатиб бериш кераклиги сабабли ўрта сменадаги жисмоний тарбия, атрофимиздаги олам ва технология дарслари ташқарида ўтилаётганини таъкидлаган.

    Раддияда айтилишича, тумандаги 14 та мактабда спорт заллари мавжуд эмас. Ушбу мактабларга дастур асосида янгидан спорт заллари қуриб фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 19-сонли умумтаълим мактабида спорт зали қурилиши 2021 йилга мўлжалланган.

    Мақолада «Бир вақтнинг ўзида жисмоний тарбия дарси битта ўқитувчи томонидан иккита синфга ўтилаётган экан» деган жумла келтирилган. Жисмоний тарбия ўқитувчиси Холмамат Тўхтаев «Шароит йўқлигидан бир вақтнинг ўзида 2 «Д» ва 2 «В» синфларида жисмоний тарбия дарсини ўтаяпман» деган изоҳни берган. Ушбу синфларга дарслар икки сменада ўтилган. Дарс жадвалининг йўриқнома асосида тузилишига кўра, жисмоний тарбия дарси охирги соатларга қўйилган. Синфхоналарни  учинчи сменада ўқиётган 3-синфга бўшатиб бериш лозим бўлган. Ҳозирги вақтда дарс жадвали бўйича параллель дарслар мавжуд эмас. Ўқитувчиларнинг дарс беришлари учун шароитлар яратилган, дейилади раддияда.

    16.10.2019, 10:32   Изоҳ (0)   14112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошкент» аэропортида 213 грамм қуйма олтинларни оғзига солиб, хорижга учмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    16.10.2019, 10:18

    Япон олими ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади (видео)

    16.10.2019, 10:03

    Тошкент шаҳрида 2 ёшли бола 4-қават деразасидан тушиб кетиб ҳалок бўлди

    16.10.2019, 09:47

    Собиқ МХХ амалдори Нодир Тўрақуловнинг қудасига қарашли яна бир метан газ қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди

    16.10.2019, 09:32

    Комил Алламжонов БАА ҳукумат ва келажак ишлари вазири билан интернет ва ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлик масаласини муҳокама қилди

    16.10.2019, 09:17

    «ЙПХ ходими эмас, балки ҳайдовчилар ўзаро келиша олмай урушиб қолган». ИИВ Telegram’да тарқалган видеога муносабат билдирди

    16.10.2019, 09:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.