Каталонияда Испания Олий судининг қарори сабабли юзага келган ҳукуматга қарши намойишлар икки кундан буён давом этмоқда. «Интерфакс» намойишлар акс этган фоторепортажни тақдим этди.

Каталония айирмачилик ҳаракатининг етакчилари тўққиз йилдан 13 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Судланувчилар 2017 йилнинг кузида юз берган ҳодисалар билан боғлиқ жиноятларда айбланган. Ўшанда Каталонияда мустақиллик бўйича референдум ўтказилган эди, Испания ҳукумати эса референдум натижаларини ноқонуний деб тан олган.

Намойишчилар автомобиль йўлларини тўсмоқда, поездларнинг жўнашига халақит бермоқда. Барселонанинг «Эл-Прат» халқаро аэропортида 45 та рейс бекор қиллинган.

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»