Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда «Д.Б.С» МЧЖ томонидан Бекобод туманидаги 29-сонли мактабгача таълим муассасасида шартномада кўрсатилган реконструкция ишлари бажарилмагани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Шундай бўлса-да, «Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали томонидан ушбу жамиятга 2,4 миллиард сўм ўтказиб берилиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

«Д.Б.С» МЧЖ раҳбари томонидан ўзлаштирилган бюджет маблағлари ҳисобидан Lacetti русумли автомашина сотиб олиниб, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Д.Б.С» МЧЖ раҳбари Х.Р. «Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Тошкент вилояти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда