• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Сўзлар одамга ўз фикрларини яшириш учун берилади. «Қизил ва қора» романи ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» лойиҳаси доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Стендалнинг «Қизил ва қора» романи ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбэк

    Мен француз классикларини ўқишни яхши кўраман. Шу билан бирга, мен учун француз адабиёти самимий, нафис ва ҳатто энг аҳамиятсиз персонажларнинг ички дунёсини ҳам мукаммал очиб берадигандай кўринади. Ушбу китобни илк бора мактаб даврларимда ўқиб чиққанман, кейинчалик яна бир марта ўқидим ва шундан бошлаб у менинг энг севимли асарларимдан бирига айланди. Умуман олганда, Стендаль француз классик адабиётининг энг ёрқин намояндаларидан бири ва унинг ҳар бир асари алоҳида эътиборга лойиқ.

    Асар ҳақида

    «Қизил ва қора» Стендалнинг 1830 йилда нашр этилган романидир. Романдаги воқеалар 1820-йилларда Францияда бўлиб ўтади. Ушбу роман XIX асрнинг сўнгги чорагида психологик реализмнинг илк намунаси сифатида танила бошлаган. Психологик реализм жанри ўша даврга келиб Европа адабиётида устунлик қилган йўналиш сифатида кенг танилган.

    Сюжет

    Асар сюжети Стендаль Гренобль газетасида ўқиган мақоладан олинган. Бу ўша даврга хос бўлган одатий ҳолат. Франциянинг Верер деб номланган кичик шаҳарчасининг мэри жаноб де Реналь ўз уйига Жулиен Сорель исмли йигитни ишга олади. Шуҳратпараст Жулиен теологияни ўрганади, лотин тилини мукаммал билади ва Инжил саҳифаларини ёддан ўқийди, болалигидан шон-шараф ва танилишни орзу қилади, шунингдек, Наполеонга қойил қолади. Унинг фикрига кўра, руҳонийлик касби юқори мартабаларга эришиш учун энг ишончли йўл эди. Унинг хуш муомаласи ва ақли жаноб де Реналнинг феъл-атворидан кескин фарқ қилади, унинг хотини аста-секин Жулиенга хайрихоҳлик билан қарай бошлайди ва натижада у Жулиенни севиб қолади. Лекин мадам де Реналь тақводор аёл бўлиб, у доимо виждон азобидан қийналади. Кунларнинг бирида алданган эрга хотини хиёнат қилаётгани тўғрисида огоҳлантириш билан номаълум хат келади. Жулиен Мадам де Реналь билан олдиндан тил бириктириб, худди шунга ўхшаш хатни гўёки аёлга ҳам келганга ўхшатиб ёзишади. Аммо шаҳар бўйлаб миш-мишлар тарқалади ва Жулиен кетишга мажбур бўлади. У Безанcондаги диний семинария ректори аббат Пирарни ўз билими билан қойил қолдиради ва шу семинарияга жойлашади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аббат Пирарни диний қарашлари сабаб истеъфога чиқармоқчи бўлишади. Унинг дўсти, бой ва обрўли Маркиз де Ла Мол аббатни Парижга кўчиб ўтишга таклиф қилади ва унга пойтахтдан узоқ бўлмаган жойдан ер беради. Маркиз ўзига котиб қидираётганини айтганда Пирар Жулиенни «ҳам кучга, ҳам ақлга эга« инсон сифатида таклиф қилади. У Парижда келганидан жуда хурсанд эди. Ўз навбатида, Маркиз Жулиеннинг меҳнаткашлиги ва қобилиятли эканлигини сезади ва унга энг мураккаб ишларни ишониб топширади.

    Шунингдек, у дунёвий жамиятни очиқчасига соғинадиган Маркизнинг қизи Матильда билан учрашади. Матильда эрка ва худбин, аммо аҳмоқ эмас ва жуда чиройли қиз эди. Қизнинг мағрурлиги Жулиеннинг бефарқлигидан хафа бўлади ва қиз тўсатдан унга ошиқ бўлиб қолади. Жулиен ўзаро эҳтиросни ҳис қилмайди, аммо оқсуяк зодагон хонимчанинг эътибори уни хушнуд этади. Биргаликда ўтказган бир кечадан сўнг Матильда даҳшатга тушади ва Жулиен билан алоқани узади. Жуленнинг дўсти, князь Коразов, бошқа аёлларга жилмайиш орқали Матильданинг рашкини келтириш кераклигини маслаҳат беради ва режа кутилмаганда муваффақиятли бўлади. Матильда Жулиенга яна ошиқ бўлиб, кейин у фарзанд кутаётгани ва унга турмушга чиқишни истаётгани ҳақида хабар беради. Бироқ Жуленнинг ёрқин режалари мадам де Реналнинг тўсатдан келган хати билан парчаланиб кетади. Аёл ёзади:

    Қашшоқлик ва очкўзлик, иккиюзламачиликка қодир бўлган бу одамни кучсиз ва бахтсиз аёлни йўлдан оздиришга ундади ва шу тариқа ўзи учун ўзига хос шароит яратиб, одамларга қўшилди... У ҳеч қандай дин қонунларини тан олмайди. Ростини айтсам, унинг муваффақиятга эришиш усулларидан бири - у келган уйлардаги энг катта таъсирга эга бўлган аёлларни йўлдан оздириш деб ўйлашга мажбурман.
    Маркиз де Ла Мол Жулиенни кўришни истамайди. Жулиен мадам де Ренални олдига йўл олади, йўлда қурол сотиб олади ва черковда собиқ севгилисини отади. Мадам де Реналь жароҳатлардан ўлмайди, аммо Жулиенни ҳибсга олишади. Матильда пул ва оиласининг таъсири ёрдамида Жулиенни ҳар қандай йўл билан қутқаришга қарор қилади, бунинг учун у энг обрўли аббат Фрильердан ёрдам сўрайди. Аббат эса епископлик рутбаси эвазига ҳакамлар ҳайъати томонидан Жулиеннинг оқланишига эришмоқчи бўлади, бундан ташқари, Реналь хонимнинг ўзи ҳам ҳакамлар ҳайъатидан муваффақиятсиз бўлган ўз қотилини оқлашни сўрайди. Бу катта оммавий резонанс келтириб чиқарган жараён айбланувчига тўлиқ ҳамдардлик билдирадиган кўплаб томошабинларни жалб қилади. Судда ҳамма нарса Жулиеннинг фойдасига ҳал бўлаётган эди, лекин унинг буржуа жамиятини танқид қилган нутқидан кейин суд ҳайъати бир овоздан уни ўлим жазосига ҳукм қилади.

    Қамоқда у яна мадам де Реналь билан ярашади ва қотиллик қилишга уринганлиги учун тавба қилади. У ҳар доим фақат уни севганлигини тушунади. Мадам де Реналь қамоқхонада унинг олдига келади ва ўша хатни бошқа одам ёзиб берганлигини, у эса фақат уни кўчириб ёзганлигини айтади. Бу хат орқали уни Матильдадан ажратиш фикри эса фақатгина кучли рашк туфайли пайдо бўлганини айтади. Жулиен ўлим жазосига ҳукм қилингандан сўнг, у ҳаётда ҳамма нарсага эришганлигини ва ўлим бу йўлни тугатишини айтиб, судга қайта мурожаат қилишдан бош тортади. Мадам де Реналь Жулиен қатл этилганидан уч кун ўтгач вафот этади. Матильда Жулиеннинг дафн маросимини уюштиради.

    Таҳлил

    Стендалнинг ҳаёти давомида эътиборидан маҳрум бўлган «Қизил ва қора« романи кейинги авлодлар онгида қайта уйғонди дейиш мумкин. Ушбу китоб ўша давр жамияти юзига тутилган ойна бўлиб, унда ўша давр Франция аҳолиси акс этишни хоҳламаган. Менимча, бу афсонавий асар саҳифаларига шафқатсиз ҳақиқат тўкилган. Бош қаҳрамон Жулиен Сорель ва уни телбаларча севувчи аёллар ҳам сизни безовта қилади, ғашингизни келтиради, сиз уларни ёмон кўрасиз. Ҳақиқатан ҳам, унинг ҳиссий нотинчликларини, ёш йигитнинг оташин туйғуларини ва ички можароларини кузатиб, тушуна олиш жуда қийин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу вазифа кўпчиликнинг қўлидан келмайди, шунинг учун ушбу деярли 700 саҳифалик романни ўқиш оғир меҳнатга айланади. Кўпчилик унинг образини танқид қилади, бу қанақа ярамас одам деб айтади. Фақат айримлар ўзларини унда кўришганини яширишмайдилар. Бу одамлар ўзлари билан самимийдирлар ва ушбу роман ҳар биримизнинг ички дунёмизни тўлиқ, психологик жиҳатдан батафсил очиб беришга қаратилган. Жулиен кўп қиррали ёшликдир, унинг хусусиятларига қизлар ҳам, йигитлар ҳам эга бўлиши мумкин. Ноёб хотирага эга, динни мукаммал биладиган бу оддий дурадгорнинг ўғли моҳир суҳбатдош, айёр ва аёллар қалбини забт этувчи бўлиб етишди. У бурч ва шараф, олийжаноблик ва беадаблик, яхшилик ва ёмонлик орасида айланди.

    Айтишим мумкинки, Жулиен аста-секин мартаба поғонасига кўтарилиб боргани сари ўзини ўзи ўлдира бошлайди. У жамиятни, унинг келиб чиқишини шубҳа остига қўяди ва ҳар қандай ҳолатда ҳам кўплаб чўққиларни забт этишга қарор қилади худди Наполеон Бонапарт бир вақтлар дунёни забт этишга интилгани каби. Ҳамма нарсада энг зўр бўлишга ва буюкликка интилиш уни йўқ қилди. Аммо у уриниб кўрди. Бу ёмонми? «Ҳар доим бошқалар кутган нарсага мутлақо зид иш тутинг« - у семинарияда эшитган шу гаплар унга йўл кўрсатувчи нур бўлиб қолди. Буржуа жамиятига тез кириб борар экан, ҳамма уни ҳурмат қила бошлайди, гарчи шунчаки қишлоқи бола бўлса ҳам, унинг шундай қатъий, тенгсиз одамлар орасида ўзини тута олишини ким кутган эди? Оддий ишчилар ўз қўллари билан, зодагонлар эса ақл билан ишлайди. У бу стереотипни бузди.

    Асарнинг энг нафратланарли қисми бу севги. Қаҳрамонлар француз романларининг энг яхши анъаналарига кўра ёритилган, улар севгилиси учун жонини беришга тайёр бўлган фидойи, самимий қизлардир. Сўнгги саҳифаларга қадар улар бизнинг қаҳрамонимизни, у қанчалик азоб чекмасин, тарк этмайдилар. Жулиеннинг каюний қиёфасининг шаклланишида улар асосий роль ўйнадилар.

    Жулиендаги жамиятнинг босими табиат томонидан унга берилган барча эзгу тамойилларни йўқ қилди. Бу 16 ёшли ўқувчи табиатдан илҳомланиб, озод бўлишни орзу қилган (бу унинг романтик қаҳрамон сифатидаги хусусиятларини намойиш этади), катта мавқега эга одамлар яшайдиган дунёнинг ҳақиқий тасвирини кўрмагунча у руҳан Худога интилган. Ақлий нотинчлик унга ҳеч қачон таскин бермайди, чунки бу қаҳрамон доимо бор ва ривожланишда, доимий ҳаракатда, у сув сингари оқади ва уни на яхши, на ёмон одамга ажратиб бўлмайди. Унинг де Реналь хонимнинг болаларига бўлган самимий севгисини, Аббат Пирарга, Шеланга бўлган ҳурматини эсланг... Ва бундан фарқли ўлароқ, тарозининг иккинчи палласига уни ҳамма ёмон кўришига сабаб бўлган хислатларни қўйинг.

    Ушбу тарозилар доимо ўзгариб туради ва ҳеч қачон мувозанатда бўлмайди. Ҳамма уни бир томонлама қоралаши мумкин. Узоқ йўл босиб, у ҳамма ишларидан тавба қилади, бу унга ўхшаш одамлар учун идеал мақсаддир. Инсон руҳияти авваламбор ўзининг олдида покланади - бу чинакам чўққига эришишга интилишдир.

    Хулоса

    Романда доимий фитна ва севги ишлари билан тавсифлаш мумкин бўлган одатий французлар ўртасидаги муносабатлар тасвирланган. Ушбу асар сюжети менга Оноре де Бальзакнинг «Сағрин тери» асарини эслатади. Аёллар ва ёлғончи эркаклар томонидан қилинадиган ҳийла-найранглар, интригалар, буларнинг барчаси, албатта, қаҳрамонларнинг характерини очиб беради. Бу асар ўз замонининг жуда юқори сифатли сатирасидир.

    Стендаль жамиятнинг чириганлигини, бутун тизимнинг қанчалик бузуқлигини маҳорат билан кўрсатган, нафақат адолат, балки лавозимларга тайинланиш ва оила институтида, лекин, энг ёмони, буларнинг ҳаммаси асрлардан кейин ҳам ўзгармайди. Бундан ташқари, муаллиф сизга Жулиеннинг ички зарбалари орқали тоза қалбингиз бўлса ҳам, уни барибир йўқ қилишингиз мумкинлигини кўрсатади. Бизнинг қаҳрамонимиз авлиё эмас, бундан ташқари, у катта гуноҳкордир, ўша даврдаги барча ёмонликлар унда мавжуд. Стендаль асарни «Қизил ва қора« деб бежиз номламаган. Менинг назаримда, қизил – ички ғалаён, жўшқин қон, ёшлик, адолатни қарор топтиришга интилиш, орзуларини амалга ошириш, бирон нарсага эришиш истагидир.

    Қора - бу мақсадларга эришиш учун ҳийла-найранг ва силлиқ йўл, ёш онгга солинган соя, фақат умидсиз ва юракциз одамлар юришни танлайдиган қоронғи йўл. Ва бу йўлларда ҳар ким ўз рангини ўзи танлайди.

    Иқтибослар

    У одатдагидек, одамларни аслидан кўра кўпроқ ақл-идрокли деб ўйлаб адашган эди;

    Бир инглиз саёҳатчиси йўлбарс билан қандай дўстлашгани ҳақида гапириб беради; у йўлбарсни яхши парваришлаган, эркалаган, лекин у ҳар доим столида ўқотар тўппонча сақлар эди…

    Сўзлар одамга ўз фикрларини яшириш учун берилади;

    Қайғу онгни сусайтиради.

    Қизиқарли фактлар

    - Стендалнинг тугалланмаган кейинги романи қўлёзмада худди шунга ўхшаш номга эга эди - «Қизил ва Оқ»;

    - 1864 йилда Ватикан Стендалнинг барча «севги қиссалари«ни, шу жумладан, «Қизил ва қора» китобини ҳам тақиқланган китоблар қаторига жойлаштирди;

    - 1850 йилда Николай II Россияда ушбу китобни тақиқлади;

    - 1939 йилда Ф. Франко диктатураси даврида ҳам роман Испания кутубхоналаридан олиб ташланган эди.

    Мавзуга доир:

    «Мафия ўлмасдир». «Чўқинтирган ота» романи ҳақида

    «Ариқдаги сув қандай мазали! Барчаси раҳбаримизнинг доно раҳбарлиги туфайли». «Молхона» асари ҳақида

    Реал фожиага асосланган шедевр. «Америка фожиаси» ҳақида

    Жиноят ҳуқуқи ҳақида ўйлар. «Жиноят ва жазо» романи ҳақида

    Матонат – муваффақиятга эришишнинг ягона йўли. «Мартин Иден» романи ҳақида

    «Уста ва Маргарита» ХХ асрнинг энг буюк романими?

    «Ниҳоят у денгизда ҳеч қачон ёлғиз қолмаслигини тушунди…» «Чол ва денгиз» романи ҳақида

    «Давлат ва ватан битта нарса эмас». «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» романи ҳақида

    Буюк ёзувчининг иқрори. «Иқрорнома» романи ҳақида

    Одамлар, бўрилар ва гуноҳлар. «Қиёмат» романи ҳақида

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    14.10.2019, 18:05   Изоҳ (0)   103765
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    Дунё | 12 май, 13:23

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:12

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    Кино | 12 май, 13:01

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    Дунё | 12 май, 12:58

    Муносиб қаршилик, асабий кечган ўйин ва баҳс тақдирини ҳал қилган пенальти: “Навбаҳор” ва “Хоразм” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 12 май, 12:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.