Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 12-октябр куни Tashkent City халқ учун расман очилганини маълум қилди.
«Қадрли ва азиз халқимиз! Бугун Tashkent City’нинг очилиш кунида ўтирибмиз. Ҳаммангизни эртадан бошлаб Tashkent City’га келишингизни, Паркини кўриб, ҳордиқ чиқаришингизни, оилангиз билан мазза қилиб, Тошкентимизнинг кейинги этапдаги яна бир ютуғини кўришингизни тилаб қоламиз. Таклиф қиламиз!
Бу — халқимиз учун. Бу жой — миллатимиз учун. Илоҳим, миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин! Халқимиз келиб, яйрасин! Фарзандлари билан ўйнаб, кулсин! Ҳаммаси халқимиз, Ўзбекистон халқи учун ва азиз, меҳрибон миллатимиз учун!», – деди Тошкент ҳокими ўз видеомурожаатида.
Tashkent City 2018 йилдан қурилиши бошланган бўлиб, барча объектлар 2021 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)