Тошкентда фирибгарликка қўл урган Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети ўқитувчси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, университетнинг математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. фуқаро Х.Я.ни пора эвазига Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган.
Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ж.У. фуқародан 500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мавзуга доир:
- Андижонда икки абитуриентни Ўш университетига ўқишга киритиш учун 2,2 минг доллар олган аёл ушланди
- Сурхондарёда ўқишга киритиш эвазига 8,7 млн сўм пора олган коллеж директор ўринбосари қўлга олинди
- Тошкентда Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш эвазига 12 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
- Тошкентда Низомий номидаги университетга киритиш учун 7 минг доллар талаб қилган ўқитувчилар қўлга олинди
Изоҳ (0)