• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркия ички ишлар вазири: «Нодира Қодировани ўлдиришган деган гапларнинг ҳаммаси ёлғон»

    Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу CNN Türk телеканалида чиқиш қилиб, журналистлар саволларига жавоб берди. Дастурда бир нечта мавзулар қаторида Нодира Қодирова иши бўйича ҳам савол берилди, деб хабар қилади «Kun.uz».

    Фото: «Togri.uz»

    Фото: «Togri.uz»

    Аввалроқ, 1996 йилда туғилган жиззахлик Нодира Қодирова 23 сентябрь оқшомида Туркия парламентарийси Ширин Уналнинг Анқарадаги уйида рўй берган номаълум ҳодиса оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. У депутатнинг хонадонида тахминан бир йилдан буён оқсоч бўлиб ишлаб келган.

    «Ҳаммамизнинг ҳам уйимизда хизматчилар ишлаши мумкин. Масалан, менинг уйимда ҳам оқсочлар бор. Ҳозир хонадонимда шунга ўхшаш нарса рўй беришидан қўрқиб қолганман. Аллоҳ сақласин!

    Фото: CNN Türk

    Фото: CNN Türk

    Бу жараёнга жамоатчилик ёки баъзи доиралар томонидан бошқача тус беришга уринишлар бўляпти. Мен бу воқеани имкон қадар кузатиб боряпман. Ҳодиса рўй берганидан 5 дақиқа ўтиб менга хабар етиб келган, мен зудлик билан Анқара полицияси бошлиғини жўнатган эдим. Полиция бошлиғи 9 дақиқада у ерга етиб борган, унинг ортидан тез тиббий ёрдам келган. Улар қулфланган эшикни очиб киришган.

    ‘У ўзини ўлдирмаган, уни ўлдиришган’ деган гаплар юрибди. Буларнинг ҳаммаси ёлғон. Шов-шувларнинг ҳаммаси депутатнинг исми билан боғлиқ.

    Бу ерда адолатни қарор топтиришдан ҳам ташқари виждон ва инсонийлик масъулияти ҳам бор. Жиноят эҳтимоли бўлган барча ҳолатларда қандай йўл тутилса, бу вазиятда ҳам худди шундай қилинган. Прокуратура тегишли баёнот билан чиқди. Суд-тиббий экспертизаси ҳам қилинган, тегишли намуналар олинган.

    Бу каби ҳолатларда ОАВнинг баъзи қисми тушкун аҳволда қолган оилаларга босим ўтказади. Кўриб турибман, Қодированинг оила аъзолари айни мана шу ҳиссиёт таъсирида фикр билдиряпти. Ишонинг, айни пайтда барча ҳуқуқий жараёнлар талаб даражасида кетмоқда», деган вазир.

    Қодирова оиласининг адвокати ишни топширди

    Фото: Twitter / Мужде Тозбей Эрден

    Фото: Twitter / Мужде Тозбей Эрден

    Туркия аввало аёллар ва болалар ассоциацияси раҳбари, ҳуқуқшунос Мужде Тозбей Эрден мазкур иш доирасида Нодира Қодирова оиласининг адвокати бўлишдан воз кечганини эълон қилди.

    Мужде Тозбей Эрден 25 сентябрдан бошлаб, яъни фожиадан икки кун ўтиб Қодирова оиласи томонидан адвокат сифатида иш бошлаган эди. Прокуратура марҳум ва унинг дугонасини фоҳишаликда гумон қилаётгани маълум бўлгач, адвокат ОАВда чиқиш қилиб: «Улар Нодира Қодировани фоҳишаликда айблаш орқали ўзларини оқлаб олишмоқчи», деб фикр билдирганди.

    «Одатда, аёл киши вафот этган ҳолатларда ўлим ўз жонига қасд қилиш оқибатида рўй берганми ёки йўқ, деган саволга суд-тиббий экспертизаси хулосасига таяниб прокуратура жавоб берарди. Қодированинг суициди билан боғлиқ ҳолатда эса буни полиция департаменти эълон қилгани дастлабки гумонларни келтириб чиқаряпти», – дея қайд этганди у.

    Nadira için Adalet istiyoruz fotoğraflarımızı paylaşaya devam ediyoruz... #oncecocuklarvekadinlar #NadirayaNeOldu pic.twitter.com/Q3WIMh4B17

    — Önce Çocuklar ve Kadınlar Derneği (@oncecocukkadin) October 6, 2019

    Аммо маълум бўлишича, Тозбей Эрден эндиликда бу иш билан шуғулланмайди. Бу қарорини у марҳумнинг оила аъзолари билан фикрлари бир жойдан чиқмагани билан изоҳлади.

    «Нодиранинг дўстлари, ОАВ ва жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаши билан биз ишнинг ёпди-ёпди қилинишига тўсқинлик қилиб келдик. Лекин ҳозирги вақтга келиб, Нодиранинг оиласи билан нуқтаи назаримиз турлича бўлгани сабабли бу ишдан оиланинг адвокати сифатида истеъфо беришимиз керак», — деган қарорга келдик.

    Биз Нодира ва тақдири унга ўхшаш аёллар ҳуқуқлари учун курашимизни давом эттирамиз», – деди Аввало аёллар ва болалар ассоциацияси раҳбари.

    Nadira için Adalet istiyoruz fotoğraflarımızı paylaşaya devam ediyoruz... #oncecocuklarvekadinlar #NadirayaNeOldu pic.twitter.com/rPZ5na32Vq

    — Önce Çocuklar ve Kadınlar Derneği (@oncecocukkadin) October 5, 2019

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қодированинг оиласи «қаттиқ қўрқиб қолгани» ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Жумладан, Нодиранинг акаси Муҳаммад Али сўнгги интервьюларидан бирида: «Яқин-яқингача менда қўрқув бор эди, лекин энди қўрқмайман», деб таъкидлаганди.

    Янги адвокат «муҳим гувоҳлик кўрсатмалари» борлиги ва оилага босим бўлаётганини айтмоқда

    Ушбу иш юзасидан эндиликда адвокат Бирол Ўзтурк ўзбекистонлик оила томонида туриб шуғуллана бошлаши кутилмоқда. Ҳозирча у расман бу ишга киришиш учун адвокатлик ваколатини олганича йўқ.

    Ўзтуркнинг «Бир Кун» нашрига маълум қилишича, ишнинг боришида «жиддий силжиш ва гувоҳларнинг кўрсатмалари» бор. Лекин у ишга киришиши учун расмиятчилик жараёни чўзилиб кетмоқда.

    «Мижозим ҳафталардан буён мен ваколат ишончномасини олишим учун ҳаракат қиляпти. Мен ҳамон иш бўйича ҳужжатларни олиш имконига эга эмасман. Ҳужжатларни олгач, батафсил тушунтириш бераман», дейди у.

    Адвокат, шунингдек, Қодирова оиласига босим бўлаётганини ҳам айтган.

    «Оила тушкун кайфиятда, уларга жуда кўп телефон бўлаётганини айтишяпти. Акаси билан гаплашганимда унга кўп босим бўлаётганини айтди. Менимча, жасад билан бирга Ўзбекистонга борган Уналнинг ҳайдовчисига ҳам босим ўтказишган.

    Воқеа юзасидан жуда жуддий тахминларимиз ва гувоҳларимиз бор. Бу гувоҳларнинг кўрсатмалари муҳим аҳамиятга эга», деди адвокат Бирол Ўзтурк.

    Нодиранинг акаси видеомурожаат орқали ишни ёпиб юбормасликни сўради

    Қодированинг акаси Муҳаммад Али Ўзбекистондан туриб «Бир Кун»га йўллаган видеомурожаатида журналистлардан ишнинг ёпилиб кетишига йўл қўймасликларини илтимос қилиб сўраган.

    Кадр: «Бир Кун»

    Кадр: «Бир Кун»

    «Бу ерда онам қайғудан ўлиб қолиши мумкин. Онамнинг аҳволи оғир, дорилар билан ёнида бўлиб турибман. Сизлардан иш ёпилиб кетмаслигини сўраб қоламан», – дейди у видеомурожаатда.

    Қайд этиш керак, ОАВда депутат Ширин Унал иш бўйича 9 кундан кейин кўрсатма берган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар бор. Айни пайтда, бошқа манбаларда истеъфодаги генерал воқеа рўй берган куннинг ўзидаёқ бош прокурор ўринбосарини уйига чақириб, ҳодисани тушунтиргани айтиляпти.

    Эслатиб ўтамиз, Анқара шаҳар бош прокурори Юксел Кожаманнинг сўзларига кўра, айрим нашрлар ҳодисани «жуда бўрттириб ёритаётгани», бу орқали баъзилар, жумладан, мухолифат ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясини обрўсизлантиришга уринаётган бўлиши мумкинлигини айтганди.

    Анқара прокуратураси раҳбари ҳам, Туркия Ички ишлар вазири қайд этганидек, полиция ходимлари борган пайтда хона эшиги қулф бўлганига урғу берган эди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонликлар Туркияда депутатнинг уйида шубҳали ўлим топган Нодира Қодированинг қотили жазоланишини талаб қилувчи норозилик кампаниясини бошлади (фото)

    11.10.2019, 08:33   Изоҳ (0)   48763
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ИИБ ходими хизмат машинасида аёлни уриб юборгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

    11.10.2019, 07:41

    Қарши шаҳар туғруқ мажмуасининг бош шифокори назоратни сусайтиргани ва 4 нафар ходими таъмагирлик сабабли вазифасидан озод этилди

    11.10.2019, 07:10

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига раҳбар тайинланди

    11.10.2019, 06:39

    Ўзбекистонда 1 январдан қандолат маҳсулотлари ва шоколад учун импорт божи оширилади

    11.10.2019, 05:37

    Ўзбекистонда 300 га яқин беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди

    11.10.2019, 01:31

    Тошкент ва Киев ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш режаси амалга ошмади

    10.10.2019, 23:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Модель, хонанда, актриса: карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган биринчи хонимлар (фото) 

    Шоу-бизнес | 11 август, 09:38

    Хоразмда “меҳнат стажи қилиб берувчи” мутахассис ушланди

    Ўзбекистон | 11 август, 09:25

    “Манчестер Сити” футболчиси “Эвертон”га ижарага берилади

    Спорт | 11 август, 09:18

    Трамп уйсизлардан Вашингтонни тарк этишни талаб қилди

    Дунё | 11 август, 09:13

    Исроил Al-Jazeera телеканалининг беш нафар журналистини ўлдирди (видео)

    Дунё | 11 август, 08:37

    Жомбой туманидаги заправка ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 08:27

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорида йирик ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 08:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.