Ўзбекистонда янги кодекс ишлаб чиқилиши ҳақида «Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида кўзда тутилган.
Қарорга мувофиқ, Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ 2020 йилнинг 1 февралига қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Шунингдек, қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
- республика, вилоятлараро NNТларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари БҲМнинг 4 бараваридан 3 бараваригача;
- вилоят NNТлари учун — БҲМнинг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилади.
Изоҳ (0)