• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон фуқароларига чекловларсиз хориж банкларида ҳисоб рақами очиш ҳуқуқи берилади

    Марказий банк томонидан Ўзбекистон валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланиш, талаб ва таклиф асосида аниқлади. Бу ҳақда 11 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун сенаторлар томонидан қабул қилинди. Мазкур Қонун 5 та боб ва 32 та моддадан ташкил топган.

    Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валютани тартибга солувчи давлат органи сифатидаги ваколати кучайтирилган.

    Марказий банкка мамлакат ҳудудида ва унинг ташқарисида ўз ваколати доирасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи билан бирга, Ўзбекистонда ҳамда унинг ташқарисида барча турдаги валюта операцияларини амалга ошириши ҳуқуқи ҳам берилмоқда.

    Шу билан бирга Марказий банк томонидан Ўзбекистон валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланиш, чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилашда чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф асосида аниқлаш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутилган.

    Валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун Марказий банкнинг валюта курсини мунтазам равишда белгилаб бориши ҳам қонунда қайд этилган.

    Ўзбекистон миллий валютасининг қадрини ошириш ва унга бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида, мамлакат ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун тарифлар, нархлар, шунингдек юридик шахсларнинг устав жамғармалари миқдорларига доир талаблар фақат Ўзбекистон валютасида белгиланиши ҳамда республикамиз ҳудудида реализация қилинадиган товарлар нархининг чет эл валютасига ва унинг шартли бирликларига боғланишига йўл қўйилмаслиги ҳам қонун билан белгилаб қўйилмоқда.

    Ушбу қонун билан Ўзбекистон фуқароларига ҳеч бир чекловларсиз хориж банкларида ҳисоб рақами очиш ҳуқуқи берилиб, амалдаги ҳаволаки меъёрлар бекор қилинган.

    Хорижий инвесторларга имконият яратиш мақсадида қонун ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиш бўйича янги модда билан тўлдирилмоқда.

    Қонуннинг 19—22-моддаларида Ўзбекистон банкларининг валюта операцияларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жиноий фаолиятдан олинган ёки уни қўллаб-қувватлаш учун йўналтириладиган маблағлар, Халқаро валюта жамғармаси Келишув моддалари доирасидаги мажбуриятларга риоя қилган ҳолда, тўлов баланси барқарорлигига таҳдид мавжуд бўлганда валюта операцияларини амалга оширишга чекловлар ўрнатиш бўйича Марказий банкнинг ҳуқуқлари ва мамлакатга пул маблағларини олиб кириш, олиб чиқиш тартиби ҳам белгиланган.

    Бунда, халқаро тажрибадан келиб чиқиб ва жисмоний шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек мамлакат миллий валютасининг мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида олиб чиқиладиган пул маблағлари миқдори юз миллион сўм эквивалетидан ошмаган суммадаги миллий валютада ўрнатилиши назарда тутилган.

    Мавзу доир: Якка тартибдаги тадбиркорлар онлайн тарзда банкда ҳисоб рақам очиши мумкин

    Қонунда халқаро амалиётга мувофиқ Резидентлар ўртасидаги валюта операциялари, норезидентлар ўртасидаги валюта операциялари, шунингдек, валютани назорат қилувчи органлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда резидентлар, норезидентларнинг уларга нисбатан текширишлар ўтказиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган нормалар янги моддаларда алоҳида ёритилмоқда.

    11.10.2019, 13:03   Изоҳ (0)   28645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Сенатининг 23-ялпи мажлиси YouTube’да жонли эфирда намойиш этилмоқда

    11.10.2019, 12:33

    Шавкат Мирзиёев Ашхободда Тожикистон президенти ва Арманистон бош вазири билан учрашди

    11.10.2019, 12:19

    Танзила Норбоева: Айрим ҳудудларда дарахт ва буталарнинг ноқонуний ва аёвсиз кесилаётгани мутлақо тушунарсиз

    11.10.2019, 12:02

    Самарқанд—Қарши трассасида хорижий туристлар автобусининг 2 соат ёқилғисиз қолиб кетганига изоҳ берилди

    11.10.2019, 11:46

    Январь ойидан бошлаб 300 дан ортиқ турдаги товарлар импортига бож солинади

    11.10.2019, 11:31

    Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати XXIII ялпи мажлисида аввал рад этилган қонун кўриб чиқилади

    11.10.2019, 11:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.