Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатинин 23-ялпи мажлиси юқори палатанинг YouTube’даги саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Аввалроқ Сенат раиси Танзила Норбоева журналист ва блогерлар билан бўлиб ўтган учрашувда Сенат ялпи мажлисларини жонли эфирда трансляция қилиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.
Худди шундай трансляцияларнинг дастлабкиси Сенатнинг 23 август куни бўлиб ўтган ялпи мажлиси доирасида бўлиб ўтган, бироқ, бугунгисидан фарқли ўлароқ, у телевидение орқали узатилган ва тўлиқ эмас эди.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 23-ялпи мажлиси кун тартибига 31 та масала киритилган бўлиб, сенаторлар томонидан 19 та қонун кўриб чиқилади. Кун тартибидан ҳукуматга парламент сўровлари юбориш масаласи ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)