• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистонда энг кўп пахта терган оилаларга Spark берилди

    Қорақалпоғистоннинг Нукус туманидаги «Бақаншақли» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Рустам» фермер хўжалигида «Ўн кунда энг кўп пахта терган оила» танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    ЎзАнинг хабар беришича, тадбирда ўн кун давомида 7 тонна 146 килограмм пахта терган «Кердер» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан Аташовлар оиласига Spark автомашинаси тантанали тарзда топширилган. Улар терган пахтаси учун 7 миллион сўмга яқин пул олиб, оиласига қўшимча даромад ҳам киритган.

    Бундан ташқари, ўн кун давомида 5 тонна 599 килограмм пахта терган «Оқманғит» посёлка фуқаролар йиғинидан Тўребоевалар оиласи музлатгич, 4 тонна 803 килограмм пахта терган мазкур посёлка фуқаролар йиғинидан Юсуповалар оиласи газ плитаси, 2 тонна 571 килограмм пахта терган «Оқтерак» овул фуқаролар йиғинидан Генжабаевалар ҳамда 2 тонна 445 килограмм пахта терган «Бақаншақли» овул фуқаролар йиғинидан Узоқбергеновлар оиласи замонавий телевизор билан тақдирланди.

    Шундай қилиб, биринчи ҳудуддан Беруний тумани «Дўстлик» овул фуқаролар йиғинидан ўн кунда оила аъзолари билан 8 тоннага яқин пахта терган Гулҳумор Рўзимова, иккинчи ҳудуддан Қонликўл тумани «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинидан 8 тоннадан ортиқ пахта терган Жиенгул Ешанова оиласи, учинчи ҳудуддан Нукус тумани «Кердер» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 7 тонна 146 килограмм пахта терган Икрамбай Аташовлар оиласи ғолиб бўлиб, ҳар бири Spark автомашинаси билан тақдирланди.

    Маълумот учун, 2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда фаол теримчиларни рағбатлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан шу йилнинг 27 сентябрдан 7 октябргача «Ўн кунда энг кўп пахта терган оила» танлови учта ҳудуд бўйича эълон қилинган эди.

    Биринчи ҳудудда Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Амударё туманлари, иккинчи ҳудудда Тахиатош, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот туманлари, учинчи ҳудудда Нукус, Кегейли, Чимбой, Тахтакўпир, Қораўзак туманларидан 172 оиладан 504 теримчи қатнашди. Улар томонидан 500 тоннага яқин пахта терилган. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан энг кўп пахта терган оилалар аниқланди.

    Бундан аввал Амударё туманида пахта теримида илғорлик кўрсатган фермер хўжалиги раисига Cobalt, Андижон вилояти ҳокимлиги бир кунда ярим тонна пахта терган аёлга Spark, тўрт кунда 2,5 тонна пахта терган оилага Nexia совға қилган эди. Тошкент вилоятида эса пахта теримига чиққан 92 ёшли онахонга телевизор берилган ва бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин танқидларга сабаб бўлганди.

    10.10.2019, 15:10   Изоҳ (0)   16860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонадаги гилос боғидан бомба топилди

    10.10.2019, 13:52

    «Тошкент—Екатеринбург» йўналиши бўйлаб учаётган самолёт Тюменга қўнишга мажбур бўлди

    10.10.2019, 13:42

    Навоий вилоятида жайрон овчиси қўлга олинди

    10.10.2019, 12:44

    Жаҳон банки: «Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд аҳоли сони камайди»

    10.10.2019, 12:30

    Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади

    10.10.2019, 12:16

    Наманганда масжидларда фуқароларни тунаган шахс қўлга олинди. У муқаддам 5 марта судланган

    10.10.2019, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.