Ҳукумат қарори билан Босит Тоҳиров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, мазкур агентлик Президентнинг 2019 йил 9 сентябрдаги фармони билан ташкил этилган.

Шу кунгача Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев ушбу агентлик директори, Нозима Файзибоева унинг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.