Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги тергов департаментида Камерун республикаси фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Вазирлик томонидан хабар берилишича, ҳозирда жиноят содир этишда гумон қилиниб, Камерун республикасининг яна уч нафар фуқароси терговга жалб қилинган.
Вазирлик агар фотосуратлардаги шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар бўлса, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимларига ёки 102 телефон рақамига, шунингдек Тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 ҳамда Жиноят қидирув бош бошқармасининг (71) 231-34-33 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраган.
Изоҳ (0)