МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган рейд тадбирлари пойтахтнинг марказий 12 та кўчасида давом этмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йил 11 июнидан 30 сентябрь кунига қадар пойтахт йўлларида ўтказилган рейд тадбирлари давомида қоидани бузиб, ўз вақтида жарималарни амалга оширмаган 96 минг нафардан ошиқ қоидабузар ҳайдовчи аниқланган бўлиб, улардан жами 26 миллиард 800 миллион сўм жарима ундирилди.
Шундан ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий 60 кун муддатда тўловни амалга оширимаганлиги оқибатида МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳудудий туман бўлимлари иш юритувига чиқарилган ижро ҳужжатлари доирасида 37454 нафар қоидабузардан 12 миллиард 480 миллион сўм ундирилган.
Жами 4685 та автотранспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилган. Бундай кўрсаткич жорий йил январь ойидан март ойига қадар давом этган дастлабки рейд тадбирларида қайд қилинмаган эди.
Изоҳ (0)