Ижтимоий тармоқларда даладан бир неча дона маккажўхорини олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қаттиқ изза қилаётган ҳоким видеоси тарқалди, деб ёзади «Xabar.uz».
Маълумотларга кўра, фуқарони қаттиқ тергаётган овоз эгаси Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳокими Равшан Комиловга тегишли.
«Невараларингни ҳам ўғирликка ўргатяпсанми? Виждонинг чирисин сени. Падарингга лаънат. Очингдан ўл ундан кўра. Ишла, меҳнат қил, сотиб ол!»,- дейди ҳоким. Унинг сўзларига мазкур маккажўхори экспортга мўлжалланган.
Ушбу видеотасвир ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозилик уйғотди. Кўпчилик ҳокимнинг ушбу «тарбиявий соати»ни олқишлашдан кўра, унга эътироз билдиришмоқда, деб ёзади нашр.
Изоҳ (0)