Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир иттифоқи ҳудудида жойлашган Анантнаг шаҳрида рўй берган портлаш натижасида 14 нафардан кам бўлмаган одам турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Жамму ва Кашмир полицияси Twitter орқали хабар берди, деб ёзмоқда «Известия».
Хабарга кўра, портлаш ҳукумат идорасига яқин ҳуддуда амалга оширилган. Жароҳат олганлар орасида бир нафар журналист ҳамда полициячи бор.
Полиция тахмини бўйича гранатани террорчилар фаоллаштирган бўлиши мумкин.
Аввал 4 октябрь куни Ҳиндистондаги бортида 70 нафар йўловчи бўлган дарё кемаси чўкиши оқибатида 7 нафар йўловчи ҳалок бўлган, яна 50 нафар одам бедарак йўқолганди.
Изоҳ (0)