• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Нобелнинг энг ёш соҳиблари ҳақида

    Хабарингиз бор, 16 ёшли қиз Грета Тунберг жорий йилда Нобель мукофотига тавсия этилмоқда экан. Тунберг ҳозирда бирмунча таниқли шахсга айланиб улгурди ва мабодо у ҳақиқатан ҳам Нобель мукофотига сазовор бўлса, у тарихдаги энг ёш Нобель эгасига айланади. Ҳозирча эса бу мақом бошқа бир қизга тегишли. «Дарё» да бериб борилаётган «Нобель ҳафталиги олдидан» туркумининг ушбу сонида Нобель мукофотига эришган вақтда энг ёш мукофот соҳиби бўлган шахслар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бугунги кунда Нобель мукофоти эгалари орасида энг ёш мукофот эгаси бўлган шахс бу Малала Юсуфзайдир. У 2014 йилда атиги 17 яшар пайтида ушбу нуфузли мукофотни қўлга киритган. Албатта, Юсуфзай олим ёки адиб эмас. У ўз Нобелини Норвегия пойтахти Ослода қабул қилиб олган. Сезганингиздек, унга мукофот тинчлик соҳаси йўналиши бўйича берилган. Малала туғилиб ўсган қишлоқни «Толибон» эгаллаб олган эди. У 11 ёш пайтида BBC ахборот хизмати учун ўз ҳаёти ҳақида блог ёза бошлаган ва шу орқали дунёга танилган. Шу орқали бутун дунё Юсуфзай яшаётган қишлоқдаги оғир аҳвол ва террорчиларнинг қабиҳликлари ҳақида билиб борган. Чунончи, «Толибон» ўзи эгаллаган Сват провинциясидаги аёллар ва болалар ҳуқуқларини кескин поймол қилар эди. 2012 йилда толиблар Малала Юсуфзайни йўқ қилиш пайига тушади. Қиз оғир яраланган бўлса-да, блогини юритишни давом эттиради. У айниқса аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун курашчи сифатида кўпроқ танила бошлади. Натижада 2014 йилда у атиги 17 ёш пайтида Нобель мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Уильям Лоренс Брегг 1915 йилда ўз отаси билан бирга физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Уларнинг илмий иши кристалларни рентген нурлари ёрдамида тадқиқ қилишга бағишланган эди. Ўша пайтда Уильям Брегг 25 ёшда бўлган. У рентген нурлари ёрдамида кристаллдаги атомларнинг жойлашувини аниқлаш усулини топган. Отаси эса шунга мос спектрометр ясаган. Гарчи Брегглар оиласи келиб чиқиши Австралиядан бўлса-да, уларга Нобель тақдим қилинган пайтда ота-ўғилнинг ҳар иккаласи аллақачон Кембриж университетида ишлар эди. Уильям Брегг етук физик бўлиш билан биргаликда жуда моҳир рассом ҳамда миришкор боғбон бўлган. Англияда Уильям Лоренс Бреггнинг боғи ўша йиллари тилларда достон бўлар даражада машҳур эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Канадалик врач ва физиолог олим Фредерик Бантинг Нобель олган вақтда 32 ёшда бўлган. Бантинг шотландиялик ҳамкасби Жон Маклеод билан биргаликда 1923 йилги физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Уларнинг илмий иши қандли диабетни даволаш борасида бўлиб, бу икки олим инсулинни кашф қилган олимлар ҳам ҳисобланади. Тиббиёт айнан уларнинг хизматлари эвазига қандли диабетни даволашда жуда катта илғор қадам ташлаган. Бантинг ҳаётда жуда камтар ва холис фикрли шахс бўлган. У тадқиқотларда ўзи билан елкама-елка туриб ишлаган ҳамкасби Чарльз Бестон ҳам Нобель олиши керак эди деб ҳисоблаган. Бироқ мукофот қўмитаси Бестон номзодини қабул қилмаган. Адолат қарор топишини истаган Бантинг Нобель мукофотининг ўзига тегишли бўлган қисмини тенг иккига бўлиб, Бестонга элтиб берган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1935 йилда кимё бўйича Нобель олган Фредерик Жолио-Кюри эса 35 ёшда бўлган. У мукофотни ўз хотини, олима Ирен Кюри билан бирга оилавий қабул қилиб олган. Кюрилар оиласи элементар зарраларни тадқиқ этган ва янги сунъий радиоактив элементларни синтез қилган. Фредерик Жолио-Кюри машҳур кимёгар олима Мария Склодовска-Кюрининг куёви бўлиб, у ҳозирда ҳам кимё йўналиши бўйича энг ёш лауреат ҳисобланади. Ирен Кюри ўз эридан уч ёш катта бўлган ва мукофот олган йили у 38 га тўлган аёл эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Адабиёт йўналишида энг ёш Нобелчи эса Редьярд Киплинг бўлади. Ҳаммамиз севиб ўқиган ва мултфильмини томоша қилган «Маугли» («Чангалзор китоби») асари муаллифи 42 ёшида ушбу нуфузли мукофот соҳиби бўлган.

    * * *

    Иқтисод  соҳасидаги мукофот соҳиблари орасида эса ёшлари йўқ. Улар ичида энг ёш пайтида мукофот олгани ҳам аллақачон 51 га тўлган киши эди. Бу Кеннет Эрроу бўлиб, ҳамма манбаларда АҚШлик деб кўрсатилса-да, келиб чиқиши Молдовадандир. У АҚШда математика профессори ва иқтисод фанлари доктори саналади. Нобель хотираси учун иқтисод йўналиши мукофотини эса 1972 йилда қабул қилиб олган. Унинг илмий ишлари иқтисодиётда мувозанат назариясига бағишланган бўлиб, ўша йили у билан бирга ҳамкасби Жон Хикс ҳам ушбу мукофотни баҳам кўрган. Иқтисодчилар Кеннет 1951 йилда шакллантирган муҳим бир қоидани яхши билади. У ҳам бўлса жамоавий танлашнинг имконсизлиги тамойилидир. Ҳозирда бу нарсани фанда Кеннет парадокси деб юритилади.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    Нобель ҳафталиги олдидан нималарни билиш керак?

    Мукофот кимга ва нимага берилади?

    Нобель медаллари ҳақида

    Нобель медаллари қандай тайёрланади? (фотогалерея)

    Нега Эйнштейнга нисбийлик назарияси учун Нобель берилмаган?

    05.10.2019, 12:17   Изоҳ (0)   43443
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04

    Instagram: туғилган кунини нишонлаётган Ёрқинхўжа Умаров, фирибгардан огоҳлантираётган Шаҳло Зоирова, АҚШга кетаётган “Қалпоқ”чилар

    Маданият | 7 август, 11:56

    Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси инвестори ўз ҳисобидан канализация тизимини қуради

    Ўзбекистон | 7 август, 11:35

    Исроилликлар Meta компаниясидан 1 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 7 август, 11:30

    Ҳамзат Чимаев ўзини Конор Макгрегор билан таққослашларига муносабат билдирди

    Спорт | 7 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.