Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

БААдаги энг йирик шифохоналардан бири Sheikh Shakhbout Medical City Абу-Даби шаҳрида 3 ноябрь куни очилади, деб хабар берди Business Emirates.

Фото: Business Emirates

Фото: Business Emirates

Янги тиббий муассаса бир кунда 2500 нафаргача беморларга хизмат кўрсатади.

Хусусан, унинг ҳудудида шаҳар травматология маркази жойлашади. Шифохона амирликнинг чеккасидаги йирик магистрал йўллар кесишмасида жойлашганлиги сабабли беморлар ва тез тиббий ёрдамнинг тирбандликларни четлаб ўтиб, бу ерга келиши осонлашади.

Клиника барча ёшдаги беморларга — чақалоқлардан тортиб, кекса ёшдаги инсонларга ҳам хизмат кўрсатади.

Шифохонада 732 та койка ва 18 та операцион хона бўлади. Кенг қамровли жарроҳлик амалиётларининг бир қисми роботлар томонидан амалга оширилади. Шифохонада 3000 нафар тиббий ходим фаолият юритади.

Қайд этилишича, шифохонада куйиш маркази, урология, ревматология, юрак қон-томир жарроҳлиги, эндокринология ва бошқа марказлар ҳам бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар