АҚШда электрон сигаретлар ёки вейплар чекиш оқибатида ғайриоддий ўпка касаллигига чалинганлар сони 1080 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Хасталиклар назорати ва профилактикаси бўйича марказ» маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Касаллик АҚШнинг 48 та штатида қайд этилган.
Ўтган ҳафтада гап шундай касаллик билан боғлиқ 805 та ҳолат ҳақида кетаётганди. Хасталикдан вафот этганлар сони ҳам 12 кишидан 18 кишигача кўпайди.
Хасталикка чалинганларнинг 80 фоизи 35 ёшдан кичик бўлганлар, 16 фоизи эса 18 ёшга етмаганлар эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)