• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркманистон ички ишлар вазири барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. У қамалиши мумкин

    2019 йилнинг 1 октябрида ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг фармойиши билан ишдан олинган ички ишлар вазири Искандар Муликов барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди ва генерал-лейтенант унвонидан полиция майори даражасига туширилди.

    Йиғилиш давомида Туркманистон бош прокурори Ботир Атдаев ИИВда ўтказилган текширув натижаларини ўқиб эшиттирди ва жуда кўп камчиликлар ҳамда коррупция ҳолатлари кузатилганлигини айтиб ўтди.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Бош прокурорнинг сўзларига кўра, Туркманистон ички ишлар вазирлигида хусусан қуйидаги камчиликлар кузатилган:

    • Муликов Аҳал вилоятидаги аҳлоқ тузатиш муассасасига мутахассислиги ветеринар бўлган Бердимурод Бердиевни вақтинчалик раҳбар лавозимига тайинлаган;• Собиқ вазир йўл ҳаракати қоидабузилишларини назорат қила олмаган. Сентябрда йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги вақтида пойтахт йўлларида транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатига халал бериш ҳолатлари кузатилган;• Йўл полицияси капитани Керимгули Чориев хизмат транспортидан ноқонуний фойдаланаётгани фош этилган. У Ашхабод ҳокимлиги коммунал хизмати ходимларини ташишда транспортдан ғайриқонуний равишда фойдаланган;

    • Йўл полицияси инспекторлари фаолиятида коррупция ҳолатлари кузатилган. Жумладан, полициячилар Қувонч Муҳаммедов ва Силапберди Ширлиев ўзлари тўхтатган автомобиль ҳайдовчисининг барча ҳужжатлари жойида бўлса ҳам ундан катта миқдорда пора талаб қилган. Инспекторлар ҳайдовчининг машинасини мусодара қилинишини айтиб уни қўрқитган;• Полициячилар ўз ваколатларини суиистеъмол қилган. Ашхабод йўл полицияси офицери Озод Сапаров йўл ҳаракати қоидасини бузган танишларига баённома расмийлаштирилишига тўсқинлик қилишга уринган;• Сентябрда ҳибсга олинган тадбиркор Чори Кулов иши бўйича қўшимча тергов ишлари ўтказилганидан кейин катта миқдорда пора олиш ҳолатлари кузатилганлиги ҳақида янги далиллар пайдо бўлган. Иккита турар жой объекти ва бир нечта автомобиль давлат ҳисобига ўтказилган. Муликов Кулов ишига алоқадорлиги сабабли ишдан олинган бўлиши тахмин қилинмоқда. Тадбиркор 25 йилга қамалганди;• Муликов Чори Куловнинг қариндоши, Ашхабод паспортлаштириш бўлими бошлиғи Дидармурод Муҳаммедовни ишдан бўшатмаган. Муҳаммедов терговда аниқланган маълумотларга кўра, жиноятчи қариндошини яширишга уринган.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Ушбу ишлар юзасидан барча қоидабузарлар ҳибсга олинган, қайд этилган далиллар эса ички ишлар вазири ўз вазифаларини етарли даражада бажара олмаганлигини англатмоқда, дейилади «Туркменистан Сегодня» ахборот агентлиги хабарида.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Туркманистон расмий ОАВ собиқ вазирнинг кейинги тақдири қандай кечиши борасида маълумот бермаган, бироқ норасмий манбалар Муликов қамоққа олиниши мумкинлигини билдирмоқда.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Хабарларга кўра, собиқ вазирнинг шахсий ҳайдовчиси Мақсад Омонов раҳбарининг бизнесини бошқаришда қатнашгани ва ўртада воситачилик қилганлиги учун қамоққа олинган.

    Мавзуга доир: Туркманистон Ички ишлар вазири Искандар Муликов ишдан олинди

    02.10.2019, 16:42   Изоҳ (0)   41929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Даллас полициясининг собиқ ходимаси қотилликда айбдор деб топилди. У уйини бошқа қаватдаги квартира билан адаштириб, қўшнисини отиб қўйганди

    02.10.2019, 15:55

    Гурбангули Бердимуҳаммедов Ички ишлар вазирини ишдан ҳайдади

    02.10.2019, 14:31

    Дональд Трамп долларнинг мустаҳкамланишида Федерал резерв тизимини айблади

    02.10.2019, 14:14

    Нью-Йоркда «ноқонуний мигрант» атамаси тақиқланди. Инглиз тилида гапиришни талаб қилганлар 250 минг долларгача жарима тўлайди

    02.10.2019, 13:14

    Дональд Трамп АҚШда давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлганлар ҳақида гапирди

    02.10.2019, 12:59

    Россияда Fergana News агентлиги сайти блокланди

    02.10.2019, 12:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.