Нью-Йорк ҳукумати миллий келиб чиқиши ва иммиграция мақоми бўйича дискриминацияга барҳам бериш борасида янги қоидаларни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Meduza.
Ушбу чора жамоат жойлари ходимлари, иш берувчилар, шунингдек, уй-жойни ижарага берувчиларга нисбатан қўлланилади.
Хусусан, энди меҳмонхона ходимларига ўз она тилида гаплашишни тақиқлаш, квартира эгаларининг унда яшовчилар ўртасида можаро келиб чиққанда миграция хизматига шикоят қилиш билан таҳдид қилиши ёки бирор бир вазиятда «инглиз тилида гапириш ёки ўз юртига кетиш»ни талаб қилиш дискриминация деб ҳисобланади.
Шунингдек, дискриминация мақсадида фойдаланиладиган бўлса, «ноқонуний мигрант» иборасини ишлатиш ҳам тақиқланди.
Қайд этилишича, янги регламентни бузганлар 250 минг долларгача жаримага тортилади.
Нью-Йоркнинг қарийб 3,2 миллион аҳолиси АҚШдан ташқарида туғилган. Уларнинг салкам ярми Америка фуқаролигига эга эмас.
Изоҳ (0)