АҚШ президент Дональд Трамп базавий фоиз ставкаси пасайтиргандан кейин ҳам долларнинг мустаҳкамлангани учун Федерал резерв тизими фаолиятини танқид қилди. Трампнинг ҳисоблашича, бу ишлаб чиқаришга салбий таъсир қилган, деб хабар беради «Коммерсантъ».
«Тахмин қилганимдек, Жей Пауэл (ФРТ раҳбари) ва Федерал резерв тизими долларнинг бошқа валюталарга нисбатан шу қадар кучли қилиб юбордику, ишлаб чиқарувчиларимиз ўзларида салбий таъсирни ҳис қилмоқда. Жуда юқори қиймат. Буни англамаса-да, улар ўзига ўзи энг катта душман. Афсус!», — деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
ФРТ сентябрь ойи якуни бўйича ўтказилган йиғилишда базавий фоиз ставкасини 2—2,25 фоиздан 1,75—2 фоизга пасайтирган эди. Аъзоларнинг деярли ярми йил охирига қадар янада пасайтиришга овоз берган. Навбатдаги йиғилиш октябрь охирида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)