• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Купер, «замҳоким» ва Кубатин озод қилинди, Human’чи, туяқушчи ва ДХХчилар озодликдан маҳрум қилинди. ҚҚС – Алихўжа, Хўжаали

    Ушбу ҳафта ҳуқуқий мавзуларга бой бўлгани бизни ҳайрон қолдирди. Кимлардир озод қилинган, яна кимлардир озодликдан маҳрум қилинган.

    Жаноб Куперни кузатдик. ЎФАнинг айтишича, шартнома бекор қилинди. Унинг ўрнини Вадим Абрамов эгаллади.

    Купер билан 2018 йилнинг 1 августидан 2021 йилнинг 30 ноябригача, ЖЧ—2022 саралаш цикли учун шартнома тузилганди ва агар терма жамоа ЖЧга йўлланма олса, шартнома турнир охиригача узайтирилиши мумкин эди. Эктор Купер МТЖни бошқарган даврида 17 та ўйиндан еттита ғалаба, тўртта дуранг ва олтита мағлубият кузатилди.

    Купер билан имзоланган шартномага кўра, у агар ишдан бўшатиладиган бўлса, 7 миллион евро компенсация олиши кераклиги ҳақида ёзилганди. ЎФА эса фақат 5 миллион беришга рози бўлди. Купернинг йиллик маоши – 2 миллион эвро.

    Вадим Абрамов.

    Вадим Абрамов.
    Фото: «Нефтчи»

    Хўш, Вадим Абрамовга одамлар қандай умид боғламоқда? Айтиш керакки, «Купердан сўнг ким мураббий бўлишини истайсиз?» деган сўровномаларда Абрамов биринчи ўринни олди. @muhrim ёзишича, «йўқ бўлиб кетади, тарқалиб кетади, фақат ютқазади энди» дейилган коллективни туппа-тузук, футбол ўйнашни биладиган жамоага айлантира олган, бироқ оғзи ошга етганда нуқул ер тишлаб қолади, аммо ундан умид катта ва омад тилаш ўринли.

    * * *

    «Kun.uz» журналистини «ушланг, прокуратурага берворамиз» деб қувлаган, ускунасини синдириб ташлаган «замҳоким» эсингиздами? Унинг бу қилмишини прокуратура «касб этикасига мос» деб хулоса берди ва жиноят иши қўзғатишни рад қилди. Бироқ у «Kun.uz» мухбири Раҳматилло Исроиловни таъмагирликда айблаб видеоинтервью ҳам берган, мухбир эса уни ноҳақ айблагани учун Бош прокурорга мурожаат йўллаганди. Бироқ хулоса берганлар бунга тўхталмаган. «Kun.uz» очиқ қолган саволларни ёритиш хусусида баёнот берди.

    Бу ҳафтада «замҳоким» Абдурасул Ваҳобов ишдан кетди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бунга муносабат билдириб, унинг оила аъзоларини «интернетда бўлаётган бўҳтон гаплар ва салбий изоҳларга эътибор қилмасликка» чақирди.

    Бироқ Абдурасул Ваҳобовнинг қилмиши юзасидан баҳслар тингани йўқ. Таниқли блогер Хушнудбек Худойбердиев замҳоким «катта пора берилиши ҳақидаги таклифни яшириб», барибир қонунни бузганини таъкидлади ва мутасадди орган хулосасини кулгили деб атади. АОКА бош директори Комил Алламжонов «Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир журналист ва блогерни унинг ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради» деб ёзди. Давлат бошқаруви академияси декани, фан доктори Отабек Ҳасанов «Агар жамиятда яна шундай ҳоким ўринбосари чиқса, бизга қийин бўлади. Демак, бошқа чиқмаслиги (чиқиши мумкин бошқа муаммолар билан), худди шу муаммо қайтарилмаслиги учун бу каби ҳолатларга тезда ечим беришимиз даркор», деди.

    * * *

    Солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш сари навбатдаги қадам босилди. Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи ставкаси 5 фоизга пасайтирилади, фойда солиғи ставкаси эса 3 фоизга оширилади. Айтилишича, Ўзбекистон 2008 йилги глобал инқироздан сўнг ҚҚС ставкасини сезиларли пасайтираётган жаҳондаги илк мамлакат бўлмоқда. Бизнесмен Зафар Ҳошимовнинг фикрича, ставканинг пасайтирилиши «яширин иқтисодиёт секторининг қисқаришига ва бюджет йиғимларининг сезиларли ошишига олиб келади». Иқтисодчи Қаҳрамон Аслановнинг фикрича эса «Солиқ ставкаларидаги ўзгаришлар тадбиркорларга енгиллик бериш йўлидаги ижобий қадам, аммо бу ислоҳотлар  коррупция, монополия ва яширин иқтисодиётга қарши кураш билан боғлиқ ҳолда, аҳоли манфаатларини энг юқорига қўйиш принциплари асосида амалга оширилмаса, ягона таъсири бюджет камомадида намоён бўлади, холос».

    * * *

    26 сентябрь куни ўзбекистонлик ёш олим, туркология мутахассиси, 2017 йили давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган Андрей Кубатиннинг иши Тошкент вилояти судида кўриб чиқилди. Кубатин тўлиқ оқланди ва суд залидан озод этилди.

    Андрей Кубатин.

    Андрей Кубатин.
    Фото: Facebook / Андрей Кубатин

    Кубатин Туркия фуқаросига давлат сири акс этган ҳужжатларни бериб юборишда айбланган, аммо бу айблов судда исботланмади. Ўзбекистонлик ва хорижлик олимлар, ҳуқуқшунослар, Кубатиннинг яқинлари ва ҳамкасблари айтган кўплаб эътирозлар, турли инстанцияларга йўлланган мурожаатлардан сўнг иш қайта кўриб чиқилиб, у озод қилинди. Ўзбекистон Омбудсмани Андрей Кубатин иши бўйича баёнот бериб суд қарорини олқишлади.

    * * *

    Ўзбекистонда чуқур илдиз отган ишсизлик манзарасида фуқаролар чет элларга иш қидириб турли «марат»ларнинг қўлига тушиб ҳаққини ундиролмай қолган ҳолатлар ўнлаб йиллар давомида юзлаб марта кузатилган. Сўнгги йилларда давлат четга ишга юборувчи агентликлар фаолиятини ривожлантириб фуқароларга енгиллик яратишни мақсад қилди. Бироқ энди «маратчасига» ишларни ушбу агентликлар қилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Хусусан, ўтган ҳафтада Тошкентда 52 кишининг аризаси асосида Human хусусий бандлик агентлиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Ўзи нима бўлган? Аризачилар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2018 йил ноябрь ойида тақдим этилган тегишли лицензияга эга бўлган Human бандлик агентлиги МЧЖ билан 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг сентябрь ойигача шартномалар тузган. Human уларни Европа давлатларида, хусусан, Германия, Чехия, Япония, Туркия, Болгария ва Литвада ишга жойлаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бунинг учун ҳар бир аризачи МЧЖнинг ҳисоб рақамига 18 дан 35 миллион сўмгача бўлган миқдордаги маблағни кўчирган. Шу тарзда Human бандлик агентлиги МЧЖнинг ҳисоб рақамига 52 нафар аризачидан умумий миқдорда 1 670 500 000 сўм келиб тушган. Бироқ уларнинг ҳеч бири чет элда ишга жойлаштирилмаган.

    * * *

    27 сентябрь куни ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

    Ихтиёр Абдуллаев 2019 йил февралида Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган, бунга расман унинг соғлиғи ёмонлашгани, сўнгги бир йил давомида икки марта оғир операцияни бошдан ўтказгани сабаб қилиб кўрсатилган эди. Кейинроқ, 2019 йил май ойида Абдуллаевнинг «порахўрлик ботқоғи»га ботгани ҳақида мақолалар пайдо бўлди, июнда эса Бош прокуратура Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан жиноят иши очилганини тасдиқлаганди.

    Суд ҳукми билан унинг ўринбосар ва маслаҳатчилари ҳам 5 йилдан 16 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

    Ушбу иш Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Отабек Умаровга топширилгани айтилган.

    * * *

    25 ёшли ўзбек миллиардери деб тавсифланган, инновацион бизнес лойиҳалар соҳиби, Ўзбекистон Либерал партияси фаол аъзоси Иброҳим Исроилов қамоққа олинди. У Straus House компаниясини ташкил этиб, туяқушчиликни ривожлантираётган, Ўзбекистонда туяқушчилик сердаромад соҳа эканини тадбиркорларга уқтираётган эди.

    Иброҳим Исроилов.

    Иброҳим Исроилов.
    Фото: Straus House

    «Страусхаус»чилар Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар билан 2019 йилнинг январь апрель ойлари давомида 90 кун муддат ичида Жанубий Африка Республикасидан Ostrich зотли туяқуш жўжасини етказиб бериш юзасидан шартномалар расмийлаштириш орқали уларнинг ишончига кириб, республиканинг турли вилоятларида яшовчи 300 дан ортиқ фуқаронинг жуда кўп миқдордаги пул маблағини фирибгарлик йўли билан талон-торож этишда гумон қилинмоқда.

    Ҳозир тергов ишлари кетяпти.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    29.09.2019, 15:03   Изоҳ (0)   55599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент жаҳоннинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 2-ўринни эгаллади. «Ўзгидромет» ушбу маълумотга муносабат билдирди 

    29.09.2019, 14:18

    Ўзбекистонда 2019 йилда салкам 3 млрд сўмлик импорт маҳсулотининг талабга жавоб бермаслиги аниқланди

    29.09.2019, 13:55

    «Ўзстандарт» электротехника импортини чеклаш таклифи юзасидан тушунтириш берди

    29.09.2019, 13:10

    МИБ Андижонда газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат бюджетига 4 миллиарддан ортиқ миқдорда зарар етказганлик ҳолатини аниқлади

    29.09.2019, 12:23

    «Ўзстандарт»: Хорижда ишлаб чиқарилган товарларда давлат тилидаги тамға йўқлиги истеъмолчилар ҳуқуқлари поймол қилинишига олиб келади

    29.09.2019, 11:39

    Абдулазиз Комилов Франция собиқ президенти Жак Ширакнинг дафн маросимида иштирок этади

    29.09.2019, 11:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.