• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда «ўлади»га чиқарилган чақалоқ билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанддаги туғруқхонада янги туғилган чақалоқ 4 кун оч қолиб, томирига укол қилиниб, ҳатто игнаси ҳам олинмасдан уйига жавоб бериб юборилгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб, воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилгани, ўрганиш ишлари олиб борилиб, қуйидагилар аниқлангани ҳақида маълум қилган.

    Қайд қилинишича, 16 сентябрь куни тахминан соат 12:40 атрофида Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникасининг туғруқ бўлимига Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидан 1996 йилда туғилган М.А қориннинг пастки қисмида, олдинги операциядан кейинги чандиқ соҳасидаги кучли оғриқ ва туғруқ дарди билан шошилинч мурожаат билан келган.

    Мавзуга доир: Самарқанддаги туғруқхонада янги туғилган чақалоқ 4 кун оч қолиб кетган. Камига томирига укол қилиниб, ҳатто игнаси ҳам олинмаган

    Ҳомиладор аёлнинг биринчи туғруқ жараёни 2017 йил Қашқадарё вилояти туғруқ комплексида жарроҳлик (кесарча кесиш) йўли билан амалга оширилган. Бундан ташқари, М.А Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтмаганлиги, унинг ҳомиладорлик даври Қашқадарё вилоятида ўтганлиги боис ҳомила даври, скрининг текширувлари ҳомиладорлик варақасида кўрсатилмаган. Бу эса шифокорларга маълум маънода қийинчилик туғдирган.

    М.А Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникасининг туғруқ комплексига шошилинч равишда қабул қилиниб, тўлиқ тегишли тиббий текширувлардан ўтказилган. Унга иккинчи ҳомиладорлик, ҳомила 38—39 ҳафталик, бачадонда кесарча кесиш операциясидан кейинги чандиқ носозлиги, анемиянинг енгил даражаси каби ташхислар қўйилган. М.Ага 16 сентябрь куни соат 13:25 да шошилинч равишда кесарча кесиш операцияси ўтказилиб, жинси қиз тирик ҳомила олинган.

    Чақалоқ туғилганидан сўнг 2 соат давомида врачлар назоратида бўлган, кузатув давомида чақалоқнинг оғиз-бурун атрофида кўкариш аломатлари бўлганлиги ва туғруқхона шароитида кислород терапия ўтказилишига қарамасдан кўкариш аломатлари кучайганлиги сабабли тўлиқ тиббий текширувлардан ўтказиш мақсадида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неонатал реанимация бўлимига юборилган. Марказда барча лаборатор ва инструментал диагностик текширувлари (юракни эхокардиографияси, кўкрак қафаси обзор рентгенографияси, бош мия нейросонографияси) ўтказилган.

    Марказнинг малакали мутахассислари, жумладан, болалар кардиожарроҳи томонидан ўтказилган диагностик текширувлар чақалоқда туғма юрак нуқсони, атриовентирикуляр коммуникацияси, ягона қоринча (уч камерали юрак), ўпка артериясининг атрезияси, юракнинг меъёрдаги чегараларидан катталашиши тасдиқланган.

    Шундан сўнг, марказ мутахассислари чақалоқнинг ота-онасига гўдакда туғма юрак нуқсони ва бошқа нуқсонлар борлиги, унинг аҳволи оғирлиги тўғрисида тушунтирган. Бемор чақалоққа комплекс реанимацион даволаш муолажалари давом эттирилишига қарамасдан ижобий ўзгариш кузатилмаганидан сўнг ота-онаси тилхат асосида чақалоқни уйига олиб кетишган.

    Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазкур хабарнинг икки жиҳатига алоҳида эътибор қаратишни лозим топдик. Биринчидан, хабарда болага укол қилиниб, нинаси олинмаганлиги иддао қилинган. Ваҳоланки, чақалоқнинг қон томиридаги нина эмас, балки томир катетери бўлган.

    Тиббиётда катетер айнан бола муолажаларда қийналмаслиги учун ҳам фойдаланилади. Асосийси, катетер фақатгина малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиши мумкинлиги ва ушбу катетер даво муолажаларини давом эттириш учун жуда қулай ҳамда чақалоққа салбий таъсир кўрсатмаслигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

    Иккинчидан, хабарда чақалоқ шифохонада бўлган даврида бирор маротаба онасига кўрсатилмаганлиги, эмизилмаганлиги сабабли бола оч қолдирилганлиги айтилмоқда. Аслида эса чақалоқ мунтазам кислород остида бўлгани ва санитария талабларидан келиб чиқиб реанимация тозалиги ва тиббий талабларга риоя қилиш мақсадида яқинларига кўрсатиш имкони бўлмаган. Аммо чақалоққа ҳар икки соатда зонт орқали сунъий озиқа бериб борилган.

    Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, вена қон томирига қўйилган томир катетери беморда сақланган ҳолда уйга жавоб бериб юборилганлиги шифокорларнинг чақалоқ қисқа фурсатларда нобуд бўлиши мумкин деган фикрда эмас, аксинча гўдакни даволаш ишлари давом эттирилиши учун қолдирилганлигини билдиради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    28.09.2019, 18:01   Изоҳ (0)   70007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк 2019 йил якунидаёқ инфляцион таргетлаш режимига ўтиши мумкин

    28.09.2019, 17:23

    Тошкентда ЙПХ ходимлари боди-камера билан ишлашни бошлади

    28.09.2019, 16:21

    Хитой Ўзбекистонда «Хавфсиз шаҳар» тизими учун 1 миллиард доллар ажратади

    28.09.2019, 15:20

    Чимёнда Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари «Тоғ шарпаси» мураккаб ўқув машғулотларини ўтказмоқда (фоторепортаж)

    28.09.2019, 14:19

    Марказий сайлов комиссияси: Сайловларда овоз бериш вақти ўзгарди

    28.09.2019, 14:00

    Давлат бошқаруви академияси декани Отабек Ҳасанов: Агар жамиятда яна шундай ҳоким ўринбосари чиқса, бизга қийин бўлади

    28.09.2019, 13:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.