МИБ Мирзо Улуғбек туман бўлими Тошкентдаги «Салом» савдо марказини сотувга қўйди. Бу ҳақда E-ижро аукцион хабар бермоқда.
Кўп йўналишли ушбу марказда савдо ва маиший хизмат, умумий овқатланиш хизматлари кўрсатиб келинган.
2016 йили қурилган ва умумий майдони 716 квадрат метр бўлган 5 қаватли бино 88 та хонага эга. Марказ газ, сув, электр тармоқлари ва канализацияга эга.
Мазкур лот иқтисодий ишлар бўйича суд қарорига кўра сотувга қўйилган. Унинг бошланғич нархи 19,2 миллиард сўм бўлиб, савдолар 15 октябрда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)