Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси иккинчи қавати деразасидан 9 сентябрь куни икки чақалоқ улоқтирилгани, бу қилмиш чақалоқлардан бирининг онаси бўлган 23 ёшли Д.Х. исмли аёл томонидан содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Наманганда 23 яшар аёл ўзи ва хонадошининг чақалоғини туғруқхона деразасидан улоқтирди
«Қизингиз нега бундай қилди?», деган саволга Д.Х.нинг онаси: «Қизимнинг ичига шайтон кириб олган», деб жавоб берган. Қизнинг ўзи ҳам Repost мухбирининг саволига тахминан шундай жавоб берган.
«Кўзимга нуқул шайтон кўринади. Менга у қизимни ўлдириш, уни деразадан улоқтириш ҳақида буйруқ берди. Энди эса менга нуқул ўзимни ўлдиришим кераклиги ҳақида гапирмоқда», — деб айтган Д.Х..
Изоҳ (0)