Шавкат Мирзиёев 26—27 сентябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифидан мақсад амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар ижроси билан танишиш, халқ билан мулоқот қилишдан иборат.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга иккита янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сариосиё, Узун, Бойсун, Қумқўрғон ҳамда Шўрчи туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳ (0)