Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг 24 сентябрдан амал қиладиган янги расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра:
- АҚШ доллари курси 13 сўмга ўсиб, 9 424 сўмни;
- евро курси 38 сўмга пасайиб, 10 382 сўмни;
- рубл курси эса 1 сўмга ўсиб, 147 сўмни
Аввалроқ Марказий банк курсни эркин қўйиб юборганини, бироқ валюта биржасидаги савдо маълумотларига асосланиб ҳар душанба куни валюта курсларини эълон қилиб боришини маълум қилган эди. Валюта биржасидаги 20 сентябрдаги савдолар якунига кўра доллар курси 9 441 сўмни ташкил этган эди.
Бундан ташқари, банклар 23 сентябрдан долларни 9500 сўмдан сотишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон банклари долларни 9500 сўмдан сотишни бошлади
Изоҳ (0)