Ички ишлар органларига 29 ёшли Алишер Я. мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, 23 ёшли Қобилжон Н. уни Латвияда ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 6 минг доллар сўраган.
«6-сентябр куни кечқурун Мирзо Улуғбек туманида 3900 долларни олаётганида Қобилжон Н. ички ишлар органи ходимлари томонидан қўлга олинган», — дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Хабар беришларича, Қобилжонга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)