• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»ги қонун жамият учун керакми?

    Давлат хизматлари агентлиги ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими бошлиғи Х.Насимов янги «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси оддий фуқароларга нима беришини батафсил тушунтириб берди.

    Фото: «Hotwed.com.ua»

    Фото: «Hotwed.com.ua»

    Мамлакатнинг асосий қонун чиқарувчи органи — Олий Мажлисда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги янги қонун лойиҳасининг аҳамияти ва зарурлиги ҳақида мунозаралар давом этмоқда. Яқинда унинг биринчи ўқиши бўлиб ўтди. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси берилган таклифлар асосида кўриб чиқилиб, такомиллаштирилмоқда.

    Асос борми?

    Ҳар йили Ҳукумат билан биргаликда фаолиятнинг деярли барча соҳаларини ривожлантириш бўйича давлат дастури тасдиқланади. Тушуниб турганингиздек, у ёки бу йўналишда ислоҳотларни амалга ошириш учун биринчи навбатда мазкур ўзгаришларни жорий этишга имкон берадиган норматив-ҳуқуқий база зарур.

    Бугунги кунда, деярли барча соҳалар жадал суръатлар билан ислоҳ қилиниб, такомиллаштирилмоқда, шу жумладан ФҲДЁ соҳасида ҳам — яъни, туғилиш, ўлим, никоҳ ҳамда ажралишни қайд этиш ва бошқалар, бундай жараёнлардан четда қолаётгани йўқ албатта.

    Шундай қилиб, ФҲДЁ соҳасини ислоҳ қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг Фармони билан режалаштирилган эди.

    Шу мақсадда Адлия вазирлиги томонидан «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Ягона Қонун нима учун керак?

    Бугун фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бир қатор ҳужжатлар — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган ёки тан олинган халқаро шартномалар ва келишувлар нормаларига мувофиқ амалга оширилади.

    Ушбу ҳужжатларнинг ҳар бири фақат ушбу соҳадаги муайян жараён учун ваколатга эга. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг VII бўлимида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг умумий қоидалари, туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик, ўлимни қайд этиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби, шунингдек далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш, қўшимча киритиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклаш ва бекор қилиш тартиби назарда тутилган.

    Бироқ, бугунги кунда алоҳида махсус Қонун билан ФҲДЁ органларининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари, жавобгарлик масалалари белгиланмаган. Бу эса ушбу тизим изчиллигини таъминлаб берадиган, нормаларни қонун даражасида мустаҳкамлайдиган алоҳида қонун ҳужжатини қабул қилишни тақозо этмоқда.

    Хорижий тажриба нима демоқда?

    Фуқаролик кодекси қабул қилинган мамлакатларда (масалан, Италия, ГФР, Швейцария, Франция) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларнинг тартибга солиш манбаи сифатида фуқаролик кодексларининг махсус бўлимлари хизмат қилади.

    Шарқий Европа мамлакатларида (Венгрия, Польша, Хорватия, Чехия) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш асосан махсус қонунлар билан тартибга солинади.

    Умумий ҳуқуқ мамлакатларида фуқаролик ҳолати далолатномалари ҳақида туркумлаштирилган қонунчилик мавжуд эмас, аммо никоҳ-оила муносабатларининг алоҳида масалаларини тартибга солувчи кўплаб қонунлар амал қилади. Масалан, Буюк Британияда «Туғилганлик ва ўлимни қайд этиш тўғрисида» («Births and Deaths Registration Act») қонун қабул қилинган.

    Бундан ташқари, фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисидаги махсус қонунлар Россия Федерацияси, Корея Республикаси, Эстония, Арманистон ва бошқа кўплаб давлатларда қабул қилинган.

    Фуқароларга нима наф?

    Мазкур қонун лойиҳаси барча ФҲДЁ органлари ходимларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнидаги жавобгарлигини белгилашга имкон беради, шунингдек мазкур жараёнлар тартибини аниқлаштиради.

    Бугунги кунда, ФҲДЁ органларининг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби бир қатор Низом ва қоидалар билан тартибга солинган. Мавжуд қоидаларни тўлиқ тушуниш учун мазкур ҳужжатларни ўрганиш талаб этилади. Бунда, ҳуқуқий тартибга солиш тизими ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиш ва ҳужжатларни таққослаш учун махсус ҳуқуқий кўникмалар талаб этилади.

    Қайд этилган Қонуннинг қабул қилиниши билан меъёрий тартибга солиш анча соддалаштирилади. Мазкур қонун лойиҳаси ушбу соҳани тартибга солувчи барча асосий қоидаларни ўз ичига олади. Фуқаролар энди турли хил ҳужжатларни ўрганишлари шарт бўлмайди. Яъни, ушбу соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни билиш анча осонлашади.

    Ушбу қонун лойиҳасининг яна бир афзаллиги шундаки, қабул қилинганидан сўнг, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани чет элда олган фуқароларимиз ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг туғилганлик тўғрисидаги муҳрли гувоҳномаларини олишлари мумкин бўлади.

    21.09.2019, 16:06   Изоҳ (0)   12486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отабек Умаров қизининг туғилган кун тилаги ўзига сабоқ бўлгани ҳақида ёзди

    21.09.2019, 15:05

    Қашқадарёда 29 яшар аёлни ўзини ўлдириш даражасига етказишда айбланаётганлар устидан суд иши бошланди

    21.09.2019, 14:18

    Андижондаги мактабларнинг бирида ўқувчи қиз учинчи қават деразасидан тушиб кетди

    21.09.2019, 14:02

    Тошкентда сотаётган Cobalt’и учун закалат олиб, сўнг уни сотиш фикридан қайтган эркак энди фирибгарликда гумон қилинмоқда

    21.09.2019, 13:46

    Тошкентда фирибгар 15 та Lacetti ва 1 Malibu олиб бераман деб, бир аёлнинг 203 минг доллар пулини «ухлатиб кетди»

    21.09.2019, 12:48

    «Юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган аёлни қандай қилиб боғчага киритаман?» Қашқадарёнинг бош тарбиячиси журналистга қўйилган тақиқни изоҳлади

    21.09.2019, 12:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.