• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қамашида қарийб 7 минг аҳоли корига яраётган кўприк қулаш арафасида. Қишлоқ аҳли «қамал»да қолганидан шикоят қилмоқда

    Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Қўшкапа қишлоғида жойлашган кўприклардан бири қулаш арафасига келгани боис кўприкдан ўтиб-қайтувчи автомобиллар ҳаракати тўхтагани, қишлоқ аҳолиси эса бир ойдан бери «қамал»да қолгани ҳақида хабар тарқалди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг қўшимча қилишича, аҳолига ёрдам беришга ошиқаётган тез ёрдам автомобиллари ҳам кўприкдан ўтолмай қийналаётган экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири воқеа жойида бўлиб, ҳолатни ўрганди.

    Илҳом Дўстқобилов. Фото: «Дарё»

    Илҳом Дўстқобилов. Фото: «Дарё»

    — Кўприк силжиб, ўтиб-қайтувчи аҳоли учун хавфли ҳолатга келганига 20 кун бўлди, — дейди Қўшкапа қишлоғида яшовчи Илҳом Дўстқобилов. — Ўтган вақт давомида бир нечта раҳбар келиб вазиятни ўрганиб кетди. Аммо амалий натижа йўқ.

    Баҳриддин Саломатов. Фото: «Дарё»

    Баҳриддин Саломатов. Фото: «Дарё»

    Баҳриддин Саломатовнинг маълум қилишича, мазкур кўприкдан ҳар куни минглаб аҳоли қатори мактаб ўқувчилари ҳам қатнайди.

    Низомиддин Исаев. Фото: «Дарё»

    Низомиддин Исаев. Фото: «Дарё»

    — Шу кўприкдан ўтган жойда — Қўшкапа маҳалласида яшайман, —  дейди Низомиддин Исаев. — Ҳар куни шу кўприкдан ўтиб ишга қатнайман. Ўзимку, майли. Аммо ҳар куни қулаш арафасига келган кўприкдан ўтиб қайтаётган фарзандимдан қўрқаман. «Нима бўлди экан, тинчмикин?» деган ўй-хаёл хавотирга солади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, мазкур кўприк Юқори Чим қишлоғида жойлашган Қўшкапа қишлоғи ва маҳалласини ажратиб туради. Биргина Қўшкапа маҳалласида 6950 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 285 нафар ўқувчини бағрига олган 81-умумий ўрта таълим мактаби жойлашган бўлиб, кўприкнинг бу томони — Қўшкапа қишлоғидан мактабга қатновчи ўқувчилар жами ўқувчилар сонининг 60 фоизини ташкил этади.

    Қурбон Ҳайдаров. Фото: «Дарё»

    Қурбон Ҳайдаров. Фото: «Дарё»

    Қамаши туман ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаровнинг маълумот беришича, мазкур кўприк остидаги зовурга Пахтаобод каналидан сув тушади ва Қашқадарё дарёсига бориб қўшилади.Маҳаллий аҳолининг айтишича, кўприкнинг силжишига зовур сувининг ўз йўналишини ўзгартириши сабаб бўлган.

    — Жорий йил баҳорда зовурдан 35-40 куб сув келди, сув сиғими, ҳатто 50 кубгача етди, — дейди маҳаллий аҳоли «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида. — Оқим йўналишини ўзгартиргани хусусида масъулларга хабар бердик. Аммо ҳеч ким қулоқ солмади. Мана оқибати.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қишлоқ аҳлининг қўшимча қилишича, зовур суви ўз оқимини ўзгартирганига бир неча йил бўлган. Аҳоли ўша пайт туманга раҳбарлик қилган Рашид Муҳаммадиевга бу ҳақда кўп мурожаат қилган. Бундан бир муддат илгари зовур суви йўналишини тўғирлаш учун қурилиш ташкилотларидан бири таъмирлаш ишларини олиб борган. Аммо сифатсиз бажарилган иш тез ўтмай «ўз сўзини айтган».

    — Туман марказига бориш учун ёки бирор бир юмуш билан кўчага чиқиш учун 4-5 километр масофа яёв юришга тўғри келяпти, айниқса, болаларни кўтариб чиққан пайтимиз роса қийналяпмиз, — дейди Барно Ҳасанова. — Тезроқ масъуллар эътибор қаратиб, муаммони ҳал этишса яхши бўларди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳудуд аҳолисининг маълум қилишича, мазкур кўприкдан қатнов чекланиши оқибатида қишлоққа кириш учун айланма йўлдан юришга тўғри келмоқда. Айланма йўл эса 10 километр ортиқча масофа дегани.

    — Энг ёмони, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатувчи тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳам қишлоққа киришга қийналмоқда, — дейди аҳоли вакиллари. — Айланма йўлдан 10 километр ортиқча масофа босиш чақирувга келиш муддатини узайтирмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу муаммони ўрганиш учун 16 сентябрь куни воқеа жойига борганимизда ҳудудда вилоят ҳокими ўринбосари Сирожиддин Азизов, туман ҳокими Шерали Санаев ҳамда ўринбосарлари муаммони ўрганаётган экан.

    Масъулларининг маълумот беришича, кўприк таъмири учун қарийб 1 миллиард сўм маблағ керак бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаров кўприк таъмири учун қурилиш ташкилоти жалб қилинганлигини, 17 сентябрь куни лойиҳачилар, ундан сўнг эса қурувчи ташкилот вакиллари келиб иш бошлашини маълум қилмоқда.

    Кўприк силжиб, аҳоли учун хавфли ҳолатга келиб қолганига 20 кун бўлган бўлсада, муаммога эндигина эътибор қаратган масъулларнинг эрта-индин иш бошланиши ҳақидаги гапига унчалик ҳам ишонмадик, тўғриси. Аммо буни вақт кўрсатади.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    17.09.2019, 09:24   Изоҳ (0)   47647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Куёв-навкар 40 кишидан ошмасин. Фақат сурнай мумкин, карнай — йўқ». Тошкентда тўй маросимларни тартибга солиш бўйича 100 йил аввалги қарор

    17.09.2019, 09:08

    Қарши шаҳар ҳокимлиги «Тадбиркор муаммоси ҳал этилди», демоқда. 4 йилдан бери сарсон тадбиркор эса муаммо ҳалигача ечим топмаганидан нолимоқда

    17.09.2019, 08:07

    ХДП Ўзбекистонда «тирикчилик учун зарур энг кам миқдор»ни белгилаш ташаббуси билан чиқмоқда

    17.09.2019, 07:51

    Ўзбекистон фуқаролари паспортларини энг кўп йўқотаётган мамлакат номи эълон қилинди

    17.09.2019, 07:27

    Ўзбекистонда неча нафар қиз 17 ёшгача она бўлгани ҳисоблаб чиқилди

    16.09.2019, 23:43

    Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди

    16.09.2019, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.