• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Куёв-навкар 40 кишидан ошмасин. Фақат сурнай мумкин, карнай — йўқ». Тошкентда тўй маросимларни тартибга солиш бўйича 100 йил аввалги қарор

    Ўзбекистон парламенти — Олий Мажлис палаталарининг 14 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма йиғилишида мамлакатда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда тўй-ҳашамларни тартибга солиш бўйича қатъий қарор қабул қилинди

    Қарор билан 2020 йил 1 январдан кучга кирадиган айрим билан чекловлар назарда тутилган. Хусусан, оилавий тадбиркорлар 23:00 дан кечикиб кетмаслиги керак; Келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда машиналар сони учтадан ошмаслиги керак; «чорлари», «қуда чақирди», «тоғора юбориш», «келин навкари» каби расм-русумлар тақиқланади.

    Парламент қабул қилган қарор талабларига риоя этилиши устидан ички ишлар органлари назорат ўрнатиши кутилмоқда — талабларни бузган шахслар жавобгарликка тортилади, дейилган. Қизиқ томони, Ўзбекистонда тўй-маросимларни тартибга солиш, айрим қўшимча расм-русумларни чеклаш, тақиқлаш чоралари биринчи марта кўрилаётгани йўқ.

    Бундан 102 йил аввал ўша вақтда жамият ҳаётига етарлича кучли таъсир кўрсата олган «Шўрои Ислом» ижтимоий-сиёсий ташкилоти томонидан ҳам тўй-маросимлардаги бидъатларни йўқотиш, исрофгарчиликларга қарши курашиш бўйича қарорнома қабул қилинган эди.

    Орадан бир асрдан кўпроқ вақт ўтиб нималар ўзгаргани (ва ўзгармагани) ҳақида «Шўрои Ислом»нинг қарорномасини ўқиб, хулоса қилиш мумкин.

    «Шўройи ислом» қарорномаси («Нажот» газетасининг 1917 йил 27 апрель сонида эълон қилинган)

    Муҳтарам мусулмонлар!

    Ҳозирғи қийматчилик ва озиқсизлик шул қадар қўрқинчилуқ даражага бордики, кўп оилалар, фақир ва бечоралар пулга ҳам озуқ тополмасдан, кўчаба-кўча саргардон бўлиб, неча кунларгача оч турмоққа мажбурият кўрурлар. Ҳозирда давом этуб турғон дахшатлиқ уруш, бу йилғи сувсизлиқ ва чогирдка балолари бу ҳолни минбаъд яна қўрқинчлироқ даражаға олиб борадирғонға ўхшаб кўринадур. Туркистон мусулмонларининг съезди мана шу ҳолни эътиборға олинмак орамизда бўлуб турғон баъзи бидъат ва исрофот ишларини, чунончи, тўй, маърака, гап, базм, ялочи, қозоқлар орасидаги улоқ, пойга ва жаноза бўладурғон исрофотни билкуллия барҳам бермоқға қарор берди.

    «Шўройи исломия»нинг 12 апрелда воқеъ умумий мажлисида Тошканднинг қозилари ва уламолари ҳам бу ишнинг аксарини шариатга хилоф топдилар ва ўз оралариндан бир комиссия сайлаб, тўй ва маъракаларини шул комиссияларға топшурдилар.

    Биринчи. Жаноза куни имом ва уламоларға йиртиш ва чопонлар улашмоқ, қариндош-уруғларға қора кийимликлардек нимарсалар бермоқ, юғучи ва отунларға ижройи хизматларидан зиёда ҳар хил кийимлар бермоқ, отунлар келиб товуш чиқориб ўқимоқ, садр қилмоқ, хотунларға улашиладиғон етти, гул, қовоқ оши, қор ёғди, лайлак келди, қовун-тарвуз, йигирма, қирқ, ҳайит, фотиҳа ва йил ошидек халқа ош бериладурғон исрофдир; қозоқлар орасидаги йил оши, пойгалар ва аҳли касабалар тарафидан арвоҳ, пари исми билан бералидурғон ош ва зиёфатларни йўқ қилинди ва булар бадалиға жаноза куни давлатлик кишилар уламо-имомларға пул бериш, хайрот қилмоқлари ҳам юқорида мазкур маърака кунларида маҳалладан уч-тўрт киши чақириб, хатми Қуръон қилдирмоқлари мумкиндир.

    Иккинчи. Қиз тўйларида совчигарчилик, патир, кичик тўй, қозон қайтариш, катта тўй, базм ва кеча исрофлари ва юз кўрар, ҳайитларда мол ёйиб, келин кўрмоқ, қиз оши бермоқ ва никоҳ кунларида ялочилар ўйнамоқ, ёр-ёр айтмоқ, хотунларнинг ҳар бириға алоҳида нон ва ошлар тортмоқ, «тўққиз-тўққиз», сандуғларда чуриб кетадурғон гулкўрпа, фалак, кўрпалардек фойдасиз моллар, кўчалардин миёнча кўтариб ёки ароба ва туяларга ғалла ва бошқа хил нарсалар ортиб тўй юбормоқ, қозоқлардаги қалин олмоқ ва шунга ўхшаш исрофот ва бидъатлар билкуллия мамнуъдир. Бунлар ўрниға келин ва куёв тарафлари кийим ва зарурият уй асбоблари тўғрисинда пул ила битишсунлар, ҳам никоҳ куни куёв ўзи ошналари ва маҳалла кишилари бирлан бекарнай, фақат сурнай билан боруб, никоҳ қилурлар ва келин тараф ўз қариндошлари бирлан келинни олиб борурлар. Фақат куёв ила борадурғон кишиларнинг йигирма- қирқ кишидан ошмаслиги лозимдур. Чорлари ҳам мартаба куни бўлиб, куёв ила бирга борадурғон кишилардин келин ила борадурғон хотунлар ҳам ўн кишидан ортуқ бўлмасун. Чорлари фақат таом емоқ учунгина бўлиб, тугиб олиб кетмоқлари ва яна бешик тўйи, чиллагаризонлар бутунлай йўқолиб битсунлар.

    Учинчи. Ўғил тўйида атрофдаги маҳаллалардан одамлар чақируб, ош бермоқ, улоқ бермоқ, хотун оши бермоқ, хатна қилинадурғон болаларга наша ва ҳам кўчаба-кўча саргардон қилиб, оқча йиғмоқ ва шунларға ўхшағон исрофлар билкуллия мамнуъдир. Фақат давлатлик кишилар уламо ва имомларни чақируб, кичикроқ бир мавлуд мажлиси ясаб ва фақир кишилар маҳалладан уч-тўрт кишинигига чақируб, ўғилларини хатна қилдирурлар.

    «Шўройи исломия» давлатлик кишилардин илтимос қиладурки, мавлуд мажлисини ҳам кўб катта юбормасдан, мумкин қадар қасди риоя қилсалар (тежаб сарф қилсалар) ҳам тўйда… пул ва ғалла сарфи маҳалларидағи оч ва яланғоч, бева-бечораларға, мактаб ва мадраса ва «Жамияти хайрия»ларға берсалар.

    Ушбу тартибға мухолифат қилғон кишиларнинг маърака ва тўйлари тўхтамли ва айбнома (протокол) ёзуб, қозиларға топшурмоқ ва шаҳар бошлуқлариға ҳавола қилинади. Бундай кишиларға иттифоқи муслиминни бу ким омилини ва шаръан ҳаром бўлғон исрофгарчилиғини белги учун муҳтарам қозилар шариатға мувофиқ қаттиғ жазоға мустаҳиқ қиладурлар. Муҳтарам маҳалла имомлари ва маҳалла комитетларидан илтимос қиладурки, ушбу эълонномани халққа тушунтириб, халқни ушбу тартибдан чиқмаслигига тарғиб ва ташвиқ қилсалар эди. Чунки жаноби Ҳақ таъолий исроф қилғувчиларни суймас.

    «Шўройи ислом» раиси муовини: МунавварқориКомиссиялар: Мулло Саид Аҳрорхон маҳзум, Мулло Муродхўжа эшон, Мулло Абдусаъмеъ қори.

    Мавзуга доир: Лотинда ёзилган 1930 йилги ҳужжат: Ўзбекистон пойтахтини Тошкентга кўчириш ҳақида

    17.09.2019, 09:08   Изоҳ (0)   45914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши шаҳар ҳокимлиги «Тадбиркор муаммоси ҳал этилди», демоқда. 4 йилдан бери сарсон тадбиркор эса муаммо ҳалигача ечим топмаганидан нолимоқда

    17.09.2019, 08:07

    ХДП Ўзбекистонда «тирикчилик учун зарур энг кам миқдор»ни белгилаш ташаббуси билан чиқмоқда

    17.09.2019, 07:51

    Ўзбекистон фуқаролари паспортларини энг кўп йўқотаётган мамлакат номи эълон қилинди

    17.09.2019, 07:27

    Ўзбекистонда неча нафар қиз 17 ёшгача она бўлгани ҳисоблаб чиқилди

    16.09.2019, 23:43

    Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди

    16.09.2019, 23:28

    Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди

    16.09.2019, 23:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    Лайфстайл | 3 июн, 12:07

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар 1 июлдан, иш ҳақи ва стипендиялар 1 августдан оширилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 11:59

    Рианна оиласида жудолик: хонанданинг отаси вафот этди

    Лайфстайл | 3 июн, 11:51

    Британия армияси доимий жанговар шай режимга ўтади

    Дунё | 3 июн, 11:48

    Ўзбекистон — Қатар учрашувига чипталар сотувга чиқди

    Спорт | 3 июн, 11:26

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    Лайфстайл | 3 июн, 11:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.