Ўзбекистоннинг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов Нидерландиянинг Райсвик шаҳридаги муассасага қарашли махсус лаборатория ва материаллар омборига сафар қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон томони лаборатория фаолияти ва техник имкониятлари билан таништирилди. Жумладан, ташкилот вакиллари лабораториянинг кимёвий моддалар таҳлили борасидаги имкониятлари ҳақида ҳикоя қилди. Бу ерда 193 давлат қўшилган Кимёвий қуролни ман этиш бўйича конвенция иштирокчи-давлатлари вакиллари учун тренинг-курслар ташкил этилгани маълум қилинди.
Тадбир давомида Ўзбекистон томони жорий йил 25—29 ноябрь кунлари Гаагада бўлиб ўтадиган Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот иштирокчи-давлатларининг 24-анжуманида қатнашиш учун таклиф қилинди.
Изоҳ (0)