2019 йилнинг 9—13 сентябрь кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон—Қозоғистон қўшма демаркация комиссияси доирасида икки давлат ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Мулоқот чоғида давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилди.
Учрашув давомида давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида дала текширув ишлари ўтказилди.
«Музокаралар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди», — дейилади ТИВ хабарида.
Изоҳ (0)