Шу йил 10 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда «МГ, ИИВ ва Божхона институтлари талабаларига ‘пахтага кўнгилли чиқаман’ деган тилхат ёздириш бошланди» сарлавҳаси остидаги хабарлар тарқатилган.
Ўзбекистон ИИВ Кадрлар бош бошқармасига кўра, бугунги кунда вазирлик академиясидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлар асосида белгиланган кун тартибига риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда ва барча курсантлар ўқув жараёнида тўлиқ иштирок этмоқда.
ИИВ академияси курсантларини пахта теримига жалб этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан бирор-бир ҳужжат қабул қилинмаган.
Изоҳ (0)