ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари таълим муассасаларида маънавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини уюштирмоқда. Бу ҳақда ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати «Дарё»га маълумот берди.
Хусусан, Наманган вилояти Чортоқ тиббиёт коллежи ҳамда Тошкент вилояти академик лицейида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтган. Учрашувда «Тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулияти» ҳақида сўз юритилган.
Тадбир доирасида ‘‘Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» мавзуида викторина ўтказилган. Юқори ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширилган.
Изоҳ (0)