Афғонистондаги «Толибон» террористик ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампнинг «Толибон» жангарилари билан тинчлик музокаралари ўликдир, деган гапидан кейин Афғонистондаги АҚШ қўшинларига қарши курашни давом эттиришини айтди, деб хабар беради «Kommersant.ru».

Фото: «РБК»

«Толибон» АҚШ маъмурияти музокараларни давом эттирмаслик ҳақидаги қароридан пушаймон бўлиши билан таҳдид қилди.

Бизда Афғонистонни ишғол қилишни тўхтатишнинг икки йўли бор эди: биринчиси — жиҳод ва жанг, иккинчиси—музокаралар. Агар Трамп музокараларни тўхтатишни истаса, биз биринчи йўлни танлаймиз ва улар бундан тез орада пушаймон бўлади», — дейди «Толибон» вакили Забиҳулло Мужоҳид.

Аввалроқ Дональд Трамп Кобулда 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт туфайли Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳамда «Толибон» етакчилари билан режалаширилган учрашувни бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди.